date

Диабет касаллигига қарши кутилмаган қурол – манго

Диабет касаллигига қарши кутилмаган қурол – манго

Ҳиндистонда ўтказилган янги тадқиқотлар манго мевасининг диабетга таъсири ҳақида кутилмаган хулосалар берди. Авваллари ширинлиги сабабли манго диабет беморларга тавсия қилинмаган бўлса, энди илмий далиллар бошқа натижани кўрсатмоқда.

Тадқиқотда уч машҳур манго нави – Сафеда, Дашери ва Лангра оқ нон билан таққосланди. Маълум бўлишича, манго истеъмоли қондаги шакарни нон каби тез кўтармайди, айрим ҳолларда эса янада яхшиланиш кузатилган.

Саккиз ҳафта давом этган бошқа тадқиқотда эса диабет беморлари нон ўрнига манго еди. Натижада уларнинг қон шакар кўрсаткичлари, вазни ва холестерин даражаси яхшиланди. Бу манго мутлақо тақиқланиши шарт эмаслигини кўрсатади.

Шифокорлар мангони меъёрида истеъмол қилишни маслаҳат бермоқда. Уни дессерт сифатида эмас, балки алоҳида ёки оқсил ва толали овқатлар билан бирга еганда фойдали бўлиши мумкин. Аммо шарбат ёки ширин коктейлларда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Ҳиндистонда 77 миллион одам диабет билан яшайди. Мутахассислар манго соғлом одатларнинг ўрнини боса олмаслигини, аммо меъёрида истеъмол қилинганда фойда беришини таъкидлашмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Диабет касаллигига қарши кутилмаган қурол – манго