Фото: Harper’s Bazaar
Ананас C витаминининг манбаи бўлиб, атиги бир стакан янги ананас шарбати кундалик эҳтиёждан ҳам кўпроқ фойдани ўз ичига олади. C витамини организмда иммуноглобулин ишлаб чиқаришни рағбатлантиради, унинг вируслар ва касаллик қўзғатувчи бактерияларга қарши табиий ҳимоясини кучайтиради.
Бу витамин тери учун жуда фойдали: у табиий коллаген ишлаб чиқаришга ёрдам беради, қаришнинг белгиларини камайтиради ва тери кўринишини яхшилайди. Бундан ташқари, C витамини кучли табиий антиоксидантдир. Флавоноидлар билан биргаликда у тана ҳужайраларини эркин радикалларнинг шикастланишидан ҳимоя қилади, яллиғланишни камайтиради ва юрак-қон томир касалликлари ва Альцгеймер касаллиги каби турли сурункали касалликларнинг олдини олади.
Тропик мевалар ҳам марганесга жуда бой. Бу суякларни соғлом ва мустаҳкам сақлаш учун зарурдир. Орегон университети томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, организмдаги етарли марганес остеопороз хавфининг камайиши билан боғлиқ. Агар мунтазам равишда ананас истеъмол қилинса, бу минералнинг етишмаслиги ҳақида ташвишланиш шарт эмас, бир стакан янги мева кунлик қийматнинг тахминан 78 фоизини ўз ичига олади.
Ананас танада ёғ эришига ёрдам беради, деган маълумотлар мавжуд. Меванинг бу хусусияти тўлиқ ўрганилмаган, шунинг учун олимлар ҳали буни аниқ тасдиқлаб ёки рад эта олмади. Ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ананасдаги бромелайн ферменти организмдаги ёғларнинг парчаланишини тезлаштиради, аммо тадқиқотлар ҳали ҳам етарли эмас. Шунингдек, бромелайннинг яна бир фойдали хусусияти ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ: у овқат ҳазм қилиш жараёнларини самарали рағбатлантиради, оқсилларни янада фаол парчаланишига ёрдам беради. Шунинг учун гўштли таомларга кўпинча ананасли соус қўшилади, сабаби улар билан оғир овқатларни ҳазм қилиш осонроқ бўлади.
Ананаснинг исботланган ёғ эритиш таъсири бўлмаса-да, уни вазн ортмаслигига риоя қилган ҳар бир кишининг рационига қўшиш керак. Чунки цитрус меванинг калорияси паст, клетчатка, витамин ва минералларга бой. Ананас салат, гўштли таом, ширинликларга қўшилиши ёки мустақил равишда истеъмол қилиниши мумкин. Бундан ташқари, у консерваланганда деярли фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Асосийси, қўшимча углеводларни истеъмол қилмаслик учун маҳсулотни шакарли сиропини эмас, балки табиий шарбатини танлаш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади