Фото: «Домашний очаг»
Одатда рациондан ўрин олган бир қанча маҳсулотлар мия фаолияти учун зарарли бўлиши мумкин. Булар қайси маҳсулотлар эканини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Шакар ўнини босувчи Аспартам
Агар ушбу ном нотаниш бўлса, унда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ дегани эмас. Аспартам диетали маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фаол қўлланадиган энг кенг тарқалган таъм берувчилардан биридир. У паст калорияли йогурт, ширинлик, шакарсиз газланган ичимлик, сақич, йўтал сироплари ва ҳатто баъзи мултивитаминлар таркибида мавжуд. Ушбу модда жуда ширин бўлиб, деярли калорияларни ўз ичига олмайди, шунинг учун вазн йўқотишни истайдиганлар уни жуда яхши кўради. Бироқ аспартам танадаги ортиқча килограммдан кўра кўпроқ зарарли бўлиши мумкин. Модда нейрофизиологик фаолиятнинг асосий регуляторлари ҳисобланган фенилаланин ва аспартик кислота даражасини оширади.
Оқ ун маҳсулотлари
Оқ ундан B витаминлари, темир, магний ва E витамини ўз ичига олган озуқа моддаларига бой кепак ва микроблар олиб ташланади. Фақат крахмалли эндосперм қолади, бу эса маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтиради. Қайта ишланган ун сезиларли даражада юқори глисемик индексга эга, яъни у қондаги қанд миқдорини оширади, бу эса мия фаолиятини ёмонлаштиради ва деменсия ва Альцгеймер касаллиги хавфини оширади.
Қовурилган таомлар
Албатта, ортиқча вазнга эга бўлмаслик учун вақти-вақти билан қовурилган таомлар истеъмоли ва фастфудлар рациондан чиқарилади. Аммо спорт залида ўтказиладиган қўшимча бир-икки соатлик машғулотдан сўнг ортиқча вазндан халос бўлиш билан бирга, қизариб пишган овқатларни истеъмол қилиш мия фаолиятига зарарли бўлиши мукин. Қовурилган овқатларни мунтазам истеъмол қилиш қонда холестерин даражасининг ошишига, юрак ва қон томирлари билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Қон томирларининг саломатлиги бевосита мия соғлиғига боғлиқ.
Кам клетчаткали маҳсулотлар
Кам клетчаткали овқатлар юқорида санаб ўтилганлар каби мия учун зарарли бўлмаса-да, улар ҳам энг соғлом танлов эмас. Клетчаткага бой парҳез истеъмол қилган овқатнинг ҳазм бўлишини секинлаштиради, бу организмнинг инсулин реакцияси пасайишига олиб келади, бу оксидловчи стресс, диабет, сурункали юрак ва мия касалликлари хавфини камайтиради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда