date

Барселона ва Бавария Гримальдо учун курашмоқда

Барселона ва Бавария Гримальдо учун курашмоқда
Байер клубининг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Гримальдо Европанинг икки йирик клуби – Барселона ва Баварияни қизиқтирмоқда. Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, немис клуби ўз етакчисини Мюнхен клуби сафига қўйиб юборишни истамайди.

Аммо футболчи Испанияга қайтиш истагини билдирса, Байер раҳбарияти бунга қаршилик қилмаслиги мумкин. Гримальдонинг Байер билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, 30 ёшли футболчининг қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Барселона тарбияланувчиси бўлган Гримальдо аввал ҳам Ла Лигада фаолиятини давом эттиришни хоҳлаганини бир неча бор таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона ва Бавария Гримальдо учун курашмоқда