«Айти» соҳаси – аёллар учун эмасми? Суҳбатимиз қаҳрамони Фарангиз Кенжаева бошқача фикрда, чунки у бу соҳада турли тўсиқларга дуч келмаган ҳолда карьера қура олди.
У «айти» соҳасида узоқ йиллар давомида ишлади, одамларнинг IT аёллар касби эмаслигини тинмай гапиришига, ҳаётий муаммолар ва молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиш тарзидаги тўсиқларга дуч келди. У бозорда ишлашдан тортиб, тикувчиликка қадар турли соҳаларда ўзини синаб кўрди.
Ҳозир эса 32 ёшда, асли фарғоналик ТАТУ Фарғона филиалидаги IT-Парк инкубация маркази менежери ва иқтидорли талабалар учун илмий тадқиқотларни ташкил этиш бўлими мудири бўлиб ишлайди.
«IT соҳасига қизиқишимга асосан дадам сабабчи бўлганлар. 3 ёшимда менга робот ҳамда ўйинчоқ Волга автомашинасини совға қилганлар. Шу даврдан бошлаб техника билан боғлиқ қизиқишим уйғонган. Ўша вақтларда видеокасеталарни қўйиш, уларни орқага қайтариш амалларини бир марта дадам кўрсатиб беришлари билан эслаб қолганман. Мендан компютер мутахассиси чиқишини кўп бора таъкидлаганлар»,— дейди Фарангиз Кенжаева.
Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ажрашишганидан сўнг онаси билан қолади. Бу даврда у кўп ишларни қилишига, хусусан, савдо-сотиқ юмушларини бажаришига тўғри келган. Лецейда ўқиган даврида қўшни мамлакатдан буюмлар олиб келиб сотган.
«Иккинчи курсни тамомлаганимда менга дадам компютер совға қилди. Менга «айти»ни ўрганишим кераклигини, дастурчи бўлиб етишишим лозимлигини таъкидладилар. Тўғрисини айтсам, мен бошида бироз чўчидим. Сабаби биргина дадамдан бошқа қўллайдиганим йўқ эди, қийин аҳволда бўлганлигимиз мени ортга қайтишга мажбур қиларди. Қариндошларим менга қиз болага нима керак бу соҳа, сен ҳунар ўрган деб қаршилик кўрсатишди. Уларни айтганларига амал қилиб ҳунар ўргандим. Пардалар тикишни, пишириқлар пиширишни ўргандим, буюртмалар олиб даромад қилдим. Тирикчилигим ўтиб турди, лекин негадир мен у соҳаларда ўзимни кўра олмадим. Нимадир доим етишмаётганлигини ҳис қилиб турдим», — дейди у.
Таъкидлашича, у доимо «айти»га боғлиқлигини ҳис қилиб юрган. Мактабда компьютердан дарс бериб юрган. Ишдан бўшаб, университетга киришга ҳаракат қилган. Компютер соҳасига топширмагани учун кўп бора йиқилган.
«2016 йилда Россиядаги университетга ҳужжат топширдим. Биринчи курс мен учун жуда оғир кечди. Мактаб ва лицейни битирганимга кўп бўлганлиги сабабли мослашишим анча қийин бўлди. Кўникдим, имкониятлари бор экан. Менга ёрдам беришди, тушунтиришди. Менга қизиқ бўлди дастурлашни ўрганиш. Биринчи курсни тугатиб, ТАТУнинг Фарғона филиалига ўқишимни кўчирдим. У ерда мени устозларим қўллаб-қувватлашди.
Оилавий ҳолатимда қийинчилик бўлди. Мен шунда ўқишдан кетишга ҳам қарор қилдим. Шунда устозим Шаҳруза опа Ғаниева мени ҳам маънавий, ҳам амалий қўллади. Менга дастурчилик соҳасида ўқиш ва оилани бирдек олиб кетиш кераклигини тушунтирди. «Айти» соҳасида аёллар, қизлар ўзини кўрсата билиши кераклигини айтди. Устозимнинг доимий қўллашлари менга куч бағишлади.
2015 йилда дадам вафот этганидан кейин менга ҳеч ким «айти»га кир, шу соҳа сеники демаган. Устозим Шаҳруза опа қўллаб-қувватлаганликлари сабабли мен яна дастурчилик соҳасига қайта қадам қўйдим. АКТ вазири келиб менга принтер совға қилгани анча катта мотивация бўлди. Тўртинчи курслигимда иқтидорли талабалар сафида мутахассислигим бўйича 0,5 ставка ишга жойлашдим. Ундан кейин IT-Паркка менежер сифатида ишга кирдим. Ҳозирда ТАТУ Фарғона филиалида иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келмоқдаман»,— дейди Фарангиз.
Унинг сўзларига кўра, «айти» фақат йигитлар учун эмас, балки қизлар, аёллар учун ҳам мос келадиган соҳа. Фарангиз Кенжаева қизларга дастурчиликдан қўрқмасликни, бир марта қадам босиб чўчимасликни, ўз устида ишлаб, охиригача ҳаракат қилишлари кераклигини маслаҳат беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...