date

Бойсунда сел оқибатида нефть яна сувга оқиб кетди

Бойсунда сел оқибатида нефть яна сувга оқиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудидаги ариқда кучли сел келиши натижасида яна нефть қўшилган суюқлик оқиб тушгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ахборот берди.

Маълум қилинишича, айни пайтда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси ҳамда Экополиция ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан, шунингдек бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Дастлабки текширув натижаларига кўра, бугун — 2 май куни соат 06:30 атрофида кучли сел келиши сабаб ҳандақни ювиб кетган ва нефть аралаш суюқлик оқиб чиққан.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда ва якуний натижаларга кўра қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бойсунда сел оқибатида нефть яна сувга оқиб кетди