date

Samsung смартфонларини таъмирлаш iPhoneдан 60% қимматроққа тушади

Samsung смартфонларини таъмирлаш iPhoneдан 60% қимматроққа тушади

Инсуранcеопедиа маълумотларига кўра, Samsung смартфонларини таъмирлаш харажатлари iPhoneни таъмирлашдан 60 фоизгача қимматроқ бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Samsung Cаре+ суғуртаси билан ўртача таъмирлаш нархи 100-120 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Apple Cаре+ билан iPhone учун бу кўрсаткич тахминан 75 долларга тенг.

Ҳисоботда таъкидланишича, Apple хизмат кўрсатиш тарифларининг қатъий моделидан фойдаланади. Шу сабабли уларнинг таъмирлаш харажатларини олдиндан айтиш осонроқ.

Samsungда эса нарх аниқ қурилма турига, шунингдек, шикастланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бу эса якуний харажатларнинг ўзгарувчан ва кўпинча юқори бўлишига олиб келади.

Samsungнинг ўртача кўрсаткичларига компаниянинг қиммат ва технологик жиҳатдан мураккаб қурилмалари ҳам таъсир қилади. Масалан, Galaxy З Fold каби букланадиган смартфонларни таъмирлаш оддий моделларга қараганда анча қийин ва қиммат.

Бу бутун бренд бўйича ўртача таъмирлаш нархини ошириб юборади.

Шу билан бирга, Инсуранcеопедиа мутахассислари таъмирлаш ва суғурта хизматлари нархи минтақага қараб фарқ қилишини таъкидламоқда. Шунингдек, хизмат кўрсатиш маркази ва аниқ модель ҳам якуний нархга бевосита таъсир кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung смартфонларини таъмирлаш iPhoneдан 60% қимматроққа тушади