Бугун – якшанба. Ҳойнаҳой, диванда чўзилиб ётгандирсиз? Аммо аслида дам оляпсизми ёки дангасалик қиляпсизми? «Барча камчиликларнинг онаси» ҳисобланган дангасалик деярли ҳар бир одамда учрайди. Ёши ва ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, аҳолининг 100 фоизга яқин қисми эринчоқлик касалига дучор.
Ялқовликнинг асосий сабаблари: ҳаётда мақсаднинг йўқлиги, осмондан нимадир тушишини кутиш, замонавий маиший қулайликка ўрганиш, ҳаракатни бошлашдан кўра бесамар ўйлаш, ўзида борини йўқотишдан ва келгусида келадиганидан қўрқишдир...
Психологлар фикрича, дангасалик негизида салбий ҳиссиётлар – қўрқув, ўзини айбдор сезиш, ўкинч ётади. Унинг келиб чиқишини англаш орқалигина ишёқмасликни бартараф эта оласиз. Аниқланишича, эркакларга нисбатан аёллар тўрт баравар дангаса экан.
Дангасаликнинг келиб чиқишига болаликдаги тарбия ҳам сабаб бўлади. Мустақил қарор чиқара олмаслик, салбий ёндашув, эътироз, қўрқув, шубҳа, ўз-ўзини чегаралаш, ички тақиқлар, ахлоқ моделлари бунинг омилларидир. «Ҳар жойга бурнингни суқма», «Аралашма», «Жим ўтир» каби танбеҳлар ташаббус ва фаол ёндашувни чеклаб қўяди.
Бир сўз билан айтганда, дангасалик муаммо бўлиб, уни бартараф этиш керак. Аввало, англаш жоизки, ҳар қандай ҳаракат замирида туғма ҳис-туйғу, сезгилар ётади. Биз улардан халос бўлиш ҳолатида эмасмиз, чунки сезгилар – табиатимизнинг бир бўлаги. Шунингдек, дангасалик – ўз жонини сақлашга интилиш каби ҳис-туйғунинг пайдо бўлишидир. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизда ялқовликни сезсангиз, батамом қувиб юборинг. Буни қуйидаги тарзда амалга оширинг:
Ирода кучи билан.
Ирода кучи – дангасалик билан курашишнинг энг кескин усули. Афсуски, бу ҳамманинг қўлидан келавермайди, сабаби, ўз устида ишлашда ҳам танбаллик рўй беради. Ирода кучи орқали ялқовликни кескин ҳайдаб солиш сизни тезда шакллантириб, иш жараёнини тиклайди. Ўзини кучли, иродали ҳисоблайдиган одамлар учун идеал вариант.
Аниқ режалаштириш.
Мазкур усул олдинги услубдан келиб чиқади. Риоя этиш шарт бўлган аниқ жадвалга асосланган. Сиз махсус қоидалар яратиб, уларга амал қиласиз. Бу ўзингизга нисбатан масъулият ҳиссини кучайтириб қолмай, балки анча-мунча вақтни тежашга ҳам имкон беради. Қолаверса, режалаштириш меҳнатингиз унумдорлигини баҳолашингизни таъминлайди.
«Эртага» тушунчасидан халос бўлиш.
Бугун бажариш керак бўлган ҳар қандай ишни ҳафсаласизлик билан «эртага» ўтказиш деярли ҳар кимга хос. Бироқ эртаси куни бажаришга яна ҳафсала бўлмайди, шу тарзда бу юмуш сўнгги нуқтасигача сурилиб бораверади. Натижада иш шошилинч бажарилади, атрофлича ўйлаб кўрилмайди, сифати ёмонлашади.
Нима қилиш керак? Эртанги кунни йўқ деб тасаввур қилинг. Демак, шу бугун бажаришингиз ҳаётий зарурат. Дастлаб бу ноодатий, бемаъни туюлади, бироқ кейин онг-шуурингиз ўрганади: сиз кўплаб ишларни «шу бугун» бажаришга ҳаракат қила бошлайсиз. Муҳими, сифат йўқолмасин.
Дедлайн.
Дедлайн (инглизча deadline — охирги муҳлат) — муддатлар қисқариб, қандай қилиб бўлса-да ҳаммасини бажариш шарт бўлган сўнгги лаҳзалар. Агар дедлайн табиий бўлса, иш дангасаликкача етиб бормайди, чунки муддатлар «ёнмоқда» ва зудликда шайланиб, буюртмани адо этиш керак.
Агар вақтингиз бўлиб, дангасалик юзага келса, сунъий дедлайннинг яратилиши ишни эртага ўтказмаслик борасида муаммонинг муқобил ечимига айланиши мумкин. Олдинги ҳолатда мотивация ботиний рўй берган бўлса, энди ташқи томонлама вужудга келади.
Ушбу услубнинг моҳияти шундаки, сиз ўзингизга яқинлаштирган ҳолда иш муддатини сунъий тарзда ўзгартирасиз. Хаёлий фобияни шакллантирасиз ва ишёқмаслик чекинади.
Илҳомланиш.
Агар сиз янги ғояларга муккасидан берилиб, шавқ-завққа тўлган бўлсангиз, дангасалик сизни нафақат тарк этади, балки оёғини қўлга қолиб қочади. Унга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири — илҳомланишдир. Бундай услуб рақобатчиларингиз бўлганида ёки устунлигингизни исботлашни хоҳлаганингизда натижа беради. Сиздаги шавқ-завқ ўсиб, ишлаш лаёқатингиз ақл бовар қилмай қолади.
Ортиқча ялқовлик.
Худди шундай. Ҳеч қандай нотўғри фикр йўқ. Понани пона уриб чиқаради, дейдилар. Мазкур услуб худди шу тарзда қўлланади. Оддий қилиб айтганда, сиз шу даражага борасизки, дангасаликдан тинкангиз қуриб ҳолдан кета бошлайсиз. Натижада ялқовлик ўз-ўзини кемирадиган бўлади.
Бу ҳолатда сизда нима биландир шуғулланиш эҳтиёжи туғилади, бекор юришга тоқатингиз қолмайди. Сизни қизиқтирадиган нарсага кенг миқёсда тобе бўлиш масалани ижобий ҳал қилади.
Виждон.
Виждон – мижғов, минғир-минғир «махлуқ» бўлиб, унга нафақат одамлар, балки дангасалик ҳам дош беролмайди. Агар виждонингиз уйғонса, токи унинг шартларига кўнмагунча ёrb қандайдир йўллар билан ухлатмагунча ёқимсиз ҳиссиётларни бошдан кечира бошлайсиз.
Шундай экан, ялқовликдан тезда халос бўлишни хоҳласангиз, виждонингизни уйғотинг. Ва «тақсимот»га нафақат дангасалик, балки сиз ҳам тушиб қолсангиз, мазкур услуб самарали восита сифатида иш беради.
Иш жойидаги тартиб.
Дангасаликни бартараф этишга оид яна бир усул иш жойидаги зичлик ҳисобланади. Чалғитадиган барча омиллар – интернет, телефон, браузердаги саҳифалар, баланд мусиқа каби мессенжерлардан халос бўлинг. Улар фикрларингизни жамлашингизга халақит беради.
Кичик рағбатлар.
Албатта, миянгизда ҳозироқ ишни битириш фикри бўлади. Унга буюртмачи пул тўлайди. Бироқ бу тез орада юз бермайди. Мазкур ҳолатда «майда рағбатлашлар» яхши самара беради. Рағбат – одам севадиган, бироқ ялқовлик ёмон кўрадиган жараёндир. Рағбат ҳамиша қандайдир қилинган иш учун берилади.
Ишнинг маълум қисмини бажарганингиз учун ўзингизни рағбатлантиринг. Ана шунда сизда қўшимча қизиқтирувчи туртки пайдо бўлади. Ўзингизни 10 – 15 дақиқалик танаффус билан ҳам мукофотлашингиз мумкин.
Бўлиб ташлаш ва бошқариш.
Ишда шарт-шароитларнинг муҳаёлиги дангасаликни ўзига жалб этади. Юмуш кўп, вақт ҳам кўп, боз устига захира вақт кўзда тутилган. Нима учун «захира»ни ҳозир сарфламаслик керак? Бироқ иш охиригача адо этилмас экан, ҳеч қачон вақт ортиқча бўлмайди.
Иш кўлами билан оғирлик қилмаслиги ва умидсизлик ҳамда ҳафсаласизлик келтириб чиқармаслиги учун уни бўлакларга бўлиб ташланг ва қисмлар бўйича бажаринг. Бу «кичик рағбатлантириш» услуби билан боғлиқ ҳолда яхши натижа беради: сиз катта кўламнинг маълум қисмини адо этасиз ва ўзингизни рағбатлантирасиз.
Вазифалар орасидаги ўзгариш.
Баъзида иш шу қадар меъдага урадики, чидаб бўлмай қолади ва дангасалик келиб чиқади. Мазкур ҳолатда қандайдир бошқа юмуш билан шуғулланиш ортиқчалик қилмайди. Масалан, ёзишга тоқатингиз қолмаса, таҳлил ўтказинг, ўзингиз танлаган мавзулар ёки маҳсулотларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганинг. Ушбу услуб иккита хусусиятга эга:
- Сизни бир хиллик ва ялқовликдан халос этади.
- Янги-янги ғоялар уйғонишига сабаб бўлади.
Иккинчи хусусият шуниси ўзига хоски, янги ғояларнинг пайдо бўлиши одамни илҳомлантиради, натижада эса ишчанлик сезиларли равишда ошади.
Сотибқадамлик.
Ишёқмасликдан нари юришнинг яна бир йўли собитқадам бўлишдир. Бир нуқтаи назарда туриш инсонда ғурур уйғотади, бу эса асослашнинг жуда кучли манбаидир. Ҳар қандай вазият ва шароитга қарамай ишлайверсангиз, сизни унча-бунча ҳолат ўзига жалб этмайди. Ғурур ва юқори даражадаги масъулият ботинан қувват беради ва ишни охиригача етказишни талаб қилади.
Ўз олдингизга мақсад қўйган бўлсангиз, дейлик, машина, уй учун пул топиш, танловда ғолиб бўлиш ва ҳоказоларда бу услуб албатта ўзини оқлайди.
Дам олиш.
Баъзида у ёки бу ишни ўйланганингизда гўё вақт тўхтаб қолгандек туюлади. Сиз ҳеч қандай фикр-мушоҳадасиз бир нуқтага тикилиб ўтирасиз. Бу толиқиш пайдо бўлишининг кўринишларидан бири: чалғий бошлайсиз, ўзингизни унутасиз ва шу аснода талай вақтни йўқотасиз. Мазкур ҳолатдан сўнг иш тарзига тушиш қийин кечади. Бу «даврийлик»ка ҳам тааллуқли. Сиз миянгиз ниҳоятда фаол ишляпти, деб ўйлайсиз, аслида эса бошлаган ишингизга қайтган кўйи бир жойда ўтираверасиз.
Диванда шунчаки думалаб ётиб телевизорга тикилиш эмас, балки дам олиш куч ва ишчанликни тиклашга ёрдам беради. Фақат эҳтиёт бўлинг, ортиқча ором дангасаликка ўтиб кетмасин. Ҳаммаси меъёрида бўлганида яхши.
Иш вақтининг яқинлашиши.
Ишдаги энг оғир дамлар сўнгги дақиқаларда билинади. Танбаллик худди шу пайтда фаоллашади. Ҳаммаси деярли бажариб бўлинди, ҳали вақт кўп, шошилишнинг кераги йўқ, деган фикр мияда мустаҳкамланади. Оқибатда маррага етадиган иш сўнгги лаҳзаларга ўтказилади.
Ишнинг охирига бошқа томондан қараганда, бор кучни жамлаш ва ишни бажариш ҳисси билан бурчингизни адо этиш ва чуқур нафас олишингиз мумкин. Бундай ёндашув сакраш учун шавқ-завқ ва қувват бериб, дангасаликка ўрин қолдирмайди.
Унутманг, «Мен чарчадим» дедингизми, ҳар йили қариб, янада толиқа бошлайсиз. Агар сизда ҳозир «вақт бўлмаса», ҳар йили улғайган сайин, вақтингиз тобора камая боради.
Хуллас, эринманг. Ҳаракат, ҳаракат ва ҳаракат қилинг! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди