17:00 / 03.03.2022
1 524

Овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган табиий маҳсулотлар

Овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган табиий маҳсулотлар
Фото: Pinterest
Гиёҳлар ёрдамида ошқозон билан боғлиқ ноқулайликдан осонгина халос бўлиш мумкин.

Мойчечак
Мойчечак енгил антибактериал таъсирга эга ва овқат ҳазм қилиш ферментларининг секрециясини рағбатлантиради. Қорин дам бўлиши ва оғирлик пайдо бўлишининг сабабларидан бири шундаки, етарли даражада яхши ҳазм бўлмаган озиқ-овқат қолдиқлари баъзан катта ичакка киради. У ерда бактериялар уларни парчалайди ва газлар ҳосил бўлади. Ошқозон, ингичка ичак ва ошқозон ости безини рағбатлантириш орқали озиқ-овқат янада самарали ҳазм қилинади, бу ҳам ноқулайликни камайтиради.

Ялпиз
Қадимда ялпиз баргларидан тайёрланган дамлама деярли барча касалликлар учун даво ҳисобланган. Замонавий тиббиёт кўпроқ муваффақиятли ўринбосарларни тақдим этди, аммо ошқозондаги оғирликни йўқотиш қобилиятига эга ялпизнинг тенги йўқ. Гап шундаки, ментол табиий антиспазматик бўлиб, у бир зумда ноқулайликдан халос қилади ва қорин дам бўлишини юмшатади. Қайнатмани иложи борича кўпроқ ичишга ҳаракат қилиш лозим. Унинг таъми унчалик яхши бўлмаслиги мумкин, аммо у 100 фоиз самарали.

Календула
Ялпиз каби календула ҳам ошқозон оғирликни самарали равишда енгиллаштирадиган табиий антиспазматикдир. Бундан ташқари, ёрқин гуллар ноёб тинчлантирувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Календула ошқозон ва ичакнинг шиллиқ пардаларига фойдали таъсир кўрсатади, қорин дам бўлиши ва оғирликни енгиллаштиради ва мунтазам истеъмол қилиш туфайли овқат ҳазм қилиш тизимидаги турли касалликларининг олдини олади.

Фенхель (арпабодиён)
Фенхель – ошқозон безовталигида ёрдам берадиган яна бир ажойиб ўсимлик. Арпабодиён уруғининг қайнатмасида мавжуд бўлган фаол моддалар ошқозон-ичак трактида яллиғланишнинг ривожланишига тўсқинлик қилади, ичак фаолиятини яхшилайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Қайнатмани тайёрлаш учун 1 ош қошиқ уруғни майдалаб, устидан 0,5 литр қайноқ сув қуйилади ва бир соатга қолдирилади, сўнгра кунига 2 маҳал ичилади. Ёдда тутиш керак, ичимлик ўзига хос таъм ва ҳидга эга.

Шивит
Ушбу дамламани тайёрлаш учун янги шивит эмас, балки унинг уруғлари керак бўлади. Уни тайёрлашнинг энг осон йўли қуйидагича: 2 чой қошиқ уруғни бир стакан ичимлик сувига қўшиб, 20 дақиқа давомида қайнатиш керак. Бир ҳафта давомида кунига 5-6 марта дока орқали ўтказилган ичимликни ичиш тавсия этилади. Қайнатма ошқозоннинг кислоталилигини меъёрлаштиради, жиғилдон қайнаши ва бошқа ноқулай ҳис-туйғуларнинг олдини олади.

Мойчечак, Ялпиз, Календула, Шивит, Арпабодиён, Овқат ҳазм қилиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Овқат ҳазм қилишга ёрдам берадиган табиий маҳсулотлар