Фото: Profil
Аксарият харидорлар қалбаки атирни дўконда бепарволик билан сотиб олади. Гап уларнинг ифори узоқ вақт турмаслигида эмас, муаммо кимёвий куйиш ёки аллергия бериш эҳтимоли билан анча жиддийлашади. Бир нечта оддий маслаҳатлар асл нусхани сохтадан ажратишга ёрдам беради.
Қадоқ
Аввало, харидор қадоқлашга эътибор бериши керак. Кўпинча атирларнинг қалбакисини қадоғидан билиш мумкин. Асл атирларда ҳеч қачон қадоқ елим билан ёпиштирилмайди, одатда бу термометод ёрдамида амалга оширилади. Шундай қилиб, қути мукаммал текис бўлади. Қутининг юқори ёки пастки қисмида стикер кўринишидаги штамп бўлиши керак. Сохта ўрамда бундай стикер-штамп бўлмайди.
Штрих-код
У маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакатнинг штрих-кодига мос келиши керак. Шуни ёдда тутиш керакки, ҳақиқий француз парфюмерияси Хитой ёки Бангладешнинг лицензияси остида ишлаб чиқарилмайди. Асосий ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун штрих-кодларнинг биринчи рақамлари қуйидагича:
Франция — 30-37;
Италия — 80-83;
Буюк Британия — 50;
Германия — 400-440;
Испания — 84;
АҚШ ва Канада — 00-09.
Шу билан бирга, ишлаб чиқарилган мамлакат кўрсаткичи Маde in France шаклида ёзилиши керак. Француз атирига келганда, «Paris» сўзи ишлатилса, демак, маҳсулот қалбаки.
Тўпламнинг серия рақами
Ҳақиқий флаконнинг пастки қисмида ҳар доим партия рақами кўрсатилган шаффоф стикер мавжуд бўлиши керак. Брендга қараб, у рақамлар ва ҳарфларни ўз ичига олиши мумкин. Худди шу рақам қадоқда ҳам ҳар доим атирники билан мос келади. Бундан ташқари, 95 фоиз ҳолларда партиянинг серия рақами чоп этилмайди ёки ёпиштирилмайди, лекин чуқур бўртма кўриниш билан қадоқда қўлланади.
Қадоқдаги маълумот
Асл нусхада ишлаб чиқарилган сана, яроқлилик муддати ва маҳсулот таркиби ҳар доим кичик босма ҳарфларда кўрсатилади. Бундай ҳолда, флаконнинг ҳажми қатъий равишда икки ўлчов бирлигида — FL. ОZ қисқартмасидан кейин миллилитрлар кўрсатилади.
Концентрация ва ифор
Атирнинг аслини аниқлашнинг яна бир усули шишани силкитиб, пуфакчаларни кузатишдир. Ҳақиқий атирда улар юзада камида 10 сония қолади. Ранг иложи борича шаффоф бўлиши керак, чўкинди ёки лойқалик кузатилмайди. Бундан ташқари, паст сифатли атир ўзида спиртли ҳидни сақлайди, ҳақиқийси эса ноёб ва ёқимли ҳидга эга бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Лукашенко полшалик қочоқ судяга бошпана тақдим этди
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди