Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш суръатини сақлаб туриш учун чуқурроқ тизимли ўзгаришлар талаб этилади, айни чоқда, барча харажатларни қисқартириш керак. Самарқандда 3-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтган II иқтисодий форум якунида таҳлилчилар ана шундай тўхтамга келди.
Эксперт Отабек Бакиров фикрича, халқаро анжумандан уч хулоса чиқариш мумкин.
«Биринчиси, бу ислоҳотларнинг давом этиши зарурияти билан боғлиқ. Иқтисодий ўсиш ҳечқурса ҳозирги темпда давом этиши учун янги таркибий ислоҳотлар керак. Янги ислоҳотлар пандемия ва постпандемия даврида сусайган умид, ишонч ва эртанги кунга ижобий кутилмаларни қайтариш учун ҳам зарур.
Иккинчиси, муҳим қарорларни қабул қилишда қулай фурсат келишини кутмаслик зарур. Кутсак, режаларимиз бузилаверади, кейинга қолаверади. Ўтган куни пандемия, кеча уруш, бугун рецессия, эртага яна бир чақириқ бўлади. Ва аксарида уларнинг пайдо бўлиши бизга боғлиқ эмас. Муҳим қарорларнинг кечикиши тўланадиган товонни ва харажатни янада ошираверади.
Учинчиси, камтарроқ, ихчамроқ ва камхаржроқ бўлиш вақти етди. Энг пастдан энг тепагача, ўнгдан сўлгача, барча занжирларда. Қарор қабул қилувчилар давлат харажатларини тақсимлашда, ўзлаштиришда ўзларини аскетликда (зоҳидликда – таҳр.) ушлашлари, қарорларида эса нисбий афзал альтернативаларга таяниши керак бўлади», – деб ҳисоблайди О.Бакиров.
Иқтисодий форумда сўзга чиққан мамлакат молия вазири Тимур Ишметов ҳам шунга ҳамоҳанг фикр билдирган.
«Жорий йил бошида бизда иқтисодий ўсиш кузатилди. Инқироз бошланганида эса жуда ҳам яхши кутилмалар бера олмадик. 2020 йилдан 2021 йилгача давом этган пандемия даврида мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг энг тўғри йўли структуравий ислоҳотларни давом эттириш эканини англаб етдик. Бундан 3-4 йил олдин қарз олишга кўпроқ эътибор қарата бошладик. Бизнинг қарзимиз катта эмас эди, шу билан бирга яхши имкониятлар мавжуд эди. Барча ҳамкорларимиз ва инвесторлар қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдиришди. Айни пайтда Ўзбекистон иқтисодиёти қийин босқичда ва янги қийинчиликлар билан юзлашяпмиз. Глобал рецессия фонида кредит жалб қилиш қимматлашиб, фоиз ставкалари ошмоқда. Яъни молиявий буферимиз чекланди», – деди Т.Ишметов.
Молия вазирига кўра, ҳозирги вазият бюджет харажатларини қисқартиришни талаб этмоқда.
«Бу йил бюджет дефицити 4 фоиз атрофида бўлади. Кейинги йил учун дилемма қаршисида турибмиз. Тақчилликни 3 фоиз кўрсаткичда ушлаб қолиш осон бўлмайди – босим жуда катта. Ҳозир инфляцияни ушлаб туриш биз учун асосий масала бўлиши керак. Акс ҳолда инфратузилмани давлат бюджетидан молиялаштира олмай қоламиз. Барча харажатларимизни камайтиришимиз керак», – деди у.
Таниқли тадбиркор, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ҳам бир қатор хулосаларни санаб ўтган:
«- Инфляция келажак бир неча йил мобайнида нафақат мамлакатимиз, балки умумжаҳон даражасида энг долзарб муаммо ва таҳлика бўлади;
- пандемиядан сўнг ҳали жаҳон иқтисодиёти ўзини тиклаб олмаган даврда Россиянинг Украина билан бошлаган уруши, нафақат бу мамлакатлар, балки бутун дунё иқтисодиётига ўта салбий таъсир кўрсатмоқда;
- бу шароитда иқтисодиётимиз ўсиш кўрсаткичларини юқори даражада ушлаб туриш янада мураккаб вазифага айланмоқда ва уни ечиш учун мамлакатимизда охирги беш-олти йил олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозим;
- мамлакатимиз ўсиш суръатларини ушлаб туриш учун чуқурроқ тизимли ўзгаришлар бошлаш;
- хусусийлаштиришни жадаллаштириш, давлат иқтисодиётни бошқаришдан иложи борича тезроқ четланиши, инфляцияга жавобан давлат ҳаражатларини кескин қисқартириш, халқаро савдони эркинлаштириш – ЖСТга киришни тезлаштириш масалалари туради».
Ишбилармоннинг фикрича, юқори инфляция шароитида чет элдан олинадиган кредитлар нархи кескин ўсаётгани сабабли мамлакатда банк ислоҳотларини жадаллаштириш, ички молиявий ресурслар, яъни маҳаллий корхоналар ҳамда аҳоли маблағларини жалб қилиш лозим. Логистика ва транспорт тақчиллиги ҳамда анъанавий иқтисодий ҳамкорларимизда юзага келаётган қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда, экспорт ва импорт бозорларимизни диверсификация қилиш, янги транспорт коридорлари ва логистик ечимлар излаш ҳам долзарб муаммодир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди