
Россияда "Ноқонуний-2025" операцияси доирасида мамлакатдан 4,3 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади. Бу ҳақда Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Татьяна Петрова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, судлар томонидан қонунбузарлик содир этган муҳожирларни маъмурий чиқариб юбориш бўйича 4,3 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган. Операция давомида миграция соҳасида 15,7 мингга яқин қонунбузарлик аниқланди.
Полиция ходимлари миграция қонунчилигига оид минглаб қоидабузарликларни аниқлади. Хусусан, Россияда қолиш муддати ва қоидаларини бузганлик учун 10 мингдан ортиқ протокол тузилган, 2,1 мингдан зиëд ҳолатда эса хорижликларни ноқонуний ишлаши аниқланган.
Шунингдек, муҳожирларни рухсатсиз ишга ёллаган иш берувчилар ҳам эътиборсиз қолдирилмаган — уларга нисбатан 1,6 мингдан ортиқ маъмурий иш қўзғатилган. Бундан ташқари, тергов органлари томонидан 748 жиноят иши очилган.
Энг кўп учраëтган қонунбузарликлар орасида келганларни сохта рўйхатдан ўтказиш (430 ҳолат) ва миграция билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштириш (235 ҳолат) кузатилган. Шунингдек, ноқонуний гиëҳванд моддаларнинг айланиши билан боғлиқ жиноятлар ҳам аниқланган — бу бўйича 29 жиноят иши, бошқа қонунбузарликлар бўйича эса 24 иш қўзғатилган.
Операциянинг биринчи босқичи жорий йилнинг 16-25 июн кунлари, иккинчи босқичи эса 13-22 октябр кунлари ўтказилган.
Россиядан 4,3 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар