Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда асосий масала – Навоий вилояти иқтисодиётини ўстириш, инвестиция, экспорт ва пировардида, одамлар даромадини кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Жумладан, вилоят республиканинг қоқ марказида жойлашгани, бой табиий ресурслар, етарли инфратузилма ва инсон салоҳиятига эга ҳудуд экани таъкидланди.
«Сўнгги уч йилда навоийлик ёшлар олийгоҳга кириш бўйича 1-ўринни эгаллаб келмоқда. Боғча қамрови 85 фоизга етиб, республикада 2-ўринга чиқди.
Халқимиз қазилма бойликларининг 20 фоизи Навоий заминида. Вилоятда ҳар йили 100 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти яратилмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 миллиард киловатт соат электр энергияси чиқарилаяпти, яна 5,2 гигаваттли шамол ва қуёш станциялари ишга тушиш арафасида.
Мамлакатимизнинг энг муҳим транспорт артерияларининг 16 фоизи Навоий ҳудудидан ўтган. Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 240 километрли “Қўнғирот-Бейнов” янги йўли фойдаланишга топширилди. Бу ҳам Навоийнинг логистика маркази сифатидаги аҳамиятини янада оширади», – деди двалат раҳбари.
Ушбу улкан салоҳиятдан вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 11 та шаҳар-туман ҳокими унумли фойдаланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишга уланган бошқа вилоятлар мутасаддилари ҳам бугунги таҳлиллар ва топшириқлардан аниқ хулоса қилиб, Навоий мисолида ўз режаларини тузиши зарурлиги қайд этилди.
Вилоятга 3,7 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиб, 600 та янги корхонани ишга тушириш, 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.
Қайд этилишича, чуқур геологик таҳлиллар асосида янги конларни тайёр лойиҳа пакети билан тадбиркор-инвесторларга таклиф қилиш зарур.
Уч йил давомида йилига 350 минг гектар яйловга янги технология асосида уруғ ва кўчат экиш ташкил қилиниб, 50 минг аҳолига мева-сабзавот, боғ ва чорва учун бўлиб берилади. 100 та кўп қаватли уй-жойлар қуриш режалаштирилган.
Камбағалликни қисқартириш, миграцияни янги тизими ва 4 та туман тажрибаси ҳисобидан яна 140 минг аҳоли бандлигини таъминлаш, 16 минг оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган.
«Сўнгги етти йилда Навоийда 8 миллиард долларлик 6,5 мингта лойиҳа ишга тушиб, 27 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратилди.
Вилоятдаги тадбиркорлар сони 3 карра кўпайди. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган етти йилда 1 миллиард долларлик экспорт бўлди. Бу йил ҳам вилоятда 2,2 миллиард долларлик 577 та лойиҳа ишга тушиб, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни пайдо бўлади.
Ўтган даврда Навоий иқтисодиёти тўққизинчи ўриндан учинчи ўринга чиқиб, 82 триллион сўмга етди. Бунақаси Навоий тарихида бўлмаган», – деди Президент Мирзиёев.
Шу билан бирга вилоят ҳокимлиги ҳозирги кўрсаткичларни бир неча карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, вилоятда каолин, фосфорит, гранит, мармар, кварц қумлари каби хомашё захиралари бўлган яна 100 та кон ва участкаларни тадбиркорларга таклиф қилиш мумкин.
Бу ишлар кўламини кенгайтириш учун геологияда янги тизим бўлади. Барча стратегик ресурсли конлар ҳалқаро баҳолашдан ўтади. Бунинг учун тажрибали халқаро компаниялар жалб қилинади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ҳиндистон пойтахтини «ажал тутуни» қоплади
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди