
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида бир қатор кескин ва шов-шувли ўйинлар ўтди. Гранд жамоаларнинг баъзилари кутилган ўйинни кўрсата олмади, бошқалари эса мухлисларни ҳайратга солди. Тун футболи ҳиссиётларга тўла, голларга бой ва турнир тақдирига таъсир қиладиган воқеалар билан ўтди.
«Челси» – «Барселона»: Лондонда кутилмаган ва йирик ҳисоб
Лондонда кечган марказий беллашувда «Челси» майдонига келган «Барселона» қаттиқ мағлубиятга учради — 3:0. Каталония жамоаси аввалдан йўл қўйган хатолар қурбонига айланди. Биринчи бўлим охирида Роналд Араухонинг майдондан четлатилиши эса меҳмонларнинг ўйин тизимини издан чиқарди.
Юл Жул Кунде ўз дарвозасига тўп киритиб юборди, Эстевао эса таъсирчан рейд билан ҳисобни оширди. Якуний зарбани захирадан тушган Дилап бериб, голга нуқта қўйди.
«Челси» таркиби орасида Жеймс, Кайседо, Гарначо ва Санчес каби футболчилар ўйинни назорат қилган бўлса, «Барса» сафида Ямал ва Ферран каби ёшлар ҳаракат қилгани билан фарқни қисқартира олмади.
Челси — Барселона 3:0
Голлар: Кунде 27 автогол, Эстевао 55, Делап 73
Челси – Санчес, Густо (Андрей Сантос, 46), Фофана, Чалоба, Кукуреля, Жеймс, Кайседо, Эставао (Жорж, 84), Фернандес, Гарначо (Делап, 59), Нету (Гиттенс, 76)
Барселона – Жоан Гарсия, Эрик Гарсия, Кунде, Балде (Жерар Мартин, 79), Араухо, Кубарси, Ферран (Рэшфорд, 46), Левандовски (Рафиня 62), Фермин Лопес (Кристенсен, 62), Де Йонг, Ямал (Олмо, 80).
Огоҳлантиришлар: Густо 40, Мареска 52 – Араухо 32
Четлатиш: Араухо 44 (иккинчи сариқ карточка)
«Манчестер Сити» – «Байер»: Ҳусанов билан бошланган ўйин икки голлик мағлубият билан якунланди
«Этихад»да кечган ўйин «Сити» учун омадсиз бўлди — 0:2. «Байер» ўзининг юқори тезликка асосланган ўйини билан мезбонларнинг хато ва бўш зоналаридан унумли фойдаланди.
Грималдо жуда чиройли зарба билан ҳисобни очди, иккинчи бўлимда эса Патрик Шик тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни мустаҳкамлади.
Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бу беллашувда старт таркибда майдонга тушди ва 65-дақиқага қадар ҳаракат қилди. У бир неча муҳим тўп олишларда ўзини кўрсатди, аммо жамоанинг умумий ўйини барибир кутилган даражага етмади.
Манчестер Сити — Байер 0:2
Голлар: Грималдо 23, Шик 54
Манчестер Сити – Траффорд, Абдуқодир Ҳусанов (Шерки, 65), Стоунз, Аке, Аит-Нури (О’Райли, 46), Левис (Фоден, 46), Нико, Рейндерс, Бобб (Доку, 46), Савинио, Мармуш (Ҳоланд, 65)
Байер – Флеккен, Баде, Тиллман, Куанса, Шик, Поку, Грималдо, Гарсия, Маза, Кофане (Телла, 83), Белосян.
Огоҳлантиришлар: Грималдо 60, Кофане 78
Дортмундда «Боруссия»нинг гол ёмғири
«Боруссия Дортмунд» ўз уйида «Вилярреал»ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Гирасси ўйин қаҳрамонига айланиб, дубл қайд этди. Шу билан бирга Адейеми ва Свенссон ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди.
Ҳар икки жамоа ҳам умумий ўйинда юқори темп намойиш этди, аммо «сарғиш-қоралар»нинг тезкор ҳужумлари меҳмонлар ҳимоясини доимий қийин аҳволда қолдирди.
Боруссия Д — Вилярреал 4:0
Голлар: Гирасси 45+2, 55, Адейеми 59, Свенссон 90+5
Боруссия Д – Кобел, Коуто, Антон (Жан, 84), Шлоттербек, Нмеча (Гросс, 78), Брандт, Забитцер (Беллингҳэм, 78), Свенссон, Адейеми, Анселимо, Гирасси (Силва, 68)
Вилярреал – Луис Жуниор, Фойт, Моуринио (Наварро, 84), Вейга, Кардона, Парти (Марин, 66), Комесана (Парехо, 74), Гуйе, Бушанан, Пепе (Молейро, 66), Олувасейи
Фойданилмаган пеналти: Гирасси 54, Силва 81
Четлатиш: Фойт 53
«Ювентус»нинг охирги дақиқада келган драматик ғалабаси
Норвегиядаги ўта қизғин беллашувда «Ювентус» «Буде-Глимт» устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Энг драматик лаҳза — 90+1-дақиқада захирадан тушган канадалик Жонатан Дэвиднинг ғалаба голи бўлди.
Опенда ва Маккеннининг голлари туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, норвеглар имконият топиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ беллашувнинг тақдири сўнгги дақиқада ҳал бўлди.
Будё-Глимт — Ювентус 2:3
Голлар: Блумберг 27, Фет 87 – Опенда 48, Маккенни 59, Дэвид 90+1
Ювентус – Перин, Копмейнерс, Келли, Калулу, Локателли, Адзич (Йилдиз, 46), Миретти (Тюрам, 68), Консейсау (Жегрова, 83), Камбяззо (Кабал, 75), Маккенни, Опенда (Дэвид, 75)
«Марсел»да Обамеянг шоу, «Наполи»нинг эсини жам қилган ўйини
«Марсел» — «Нюкасл» баҳсида Пьер-Эмерик Обамеянгнинг дубли французлар учун муҳим 3 очкони таъминлади. Барнснинг илк голига қарши икки тўп киритган Обамеянг ўзининг тўғри пайтдаги ҳаракатлари билан ўйин қаҳрамонига айланди.
Марсел — Нюкасл 2:1
Голлар: Обамеянг 46, 50 – Барнс 6
Марсел – Рули, Веа, Балерди, Павар, Эмерсон, Бакола (О’Райли, 62), Пайшао, Ҳейберг, Вермеерен, Гринвуд (Гомес, 88), Обамеянг (Ваш, 90+2)
Нюкасл – Поуп, Шер (Эланга, 61), Тонали, Гордон (Волтемаде, 72), Барнс, Тшау, Ливраменто (Ҳолл, 61), Мёрфи (Миле, 61), Уиллок (Рэмси, 72), Берн, Гимараэс
Огоҳлантиришлар: Беларди 3, Бакола 36, Эмерсон 52, Гринвуд 67 – Уиллок 20, Гордон 42, Берн 65
«Наполи» эса «Қорабоғ»га қарши тўлиқ устунликка эга бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мактоминейнинг аниқ зарбаси ва Янковичнинг автоголи италияликларга муҳим натижа олиб келди.
Наполи — Қорабоғ 2:0
Голлар: Мактоминей 66, Янкович, 72 автогол
Наполи – Милинкович-Савич, Бекема (Политано, 64), Буонджорно (Жезус, 90), Рахмани, Ди Лоренцо, Лоботка, Мактоминей, Оливера, Нерес (Вергара, 90), Ҳойлунд (Лукка, 75), Ланг (Элмас, 75)
Қорабоғ – Кохалски, Силва (Дани Болт, 75), Мустафозода, Медина, Жафаргулиев (Байрамов, 75), Педру Бикалю, Янкович, Зубир, Андраде (Кашук, 60), Дуран (Оҳунзода, 75), Аддай
Фойданилмаган пеналти: Ҳойлунд 56
«Славия» – «Атлетик»: голсиз, аммо кескин қарама-қаршилик
Прагадаги жанг 0:0 ҳисобида якунланди. Ҳар икки жамоа гол имкониятларига эга бўлгани билан, ҳимоячиларнинг онгли ва тайёр ўйини голлар рўйхатини очишга йўл қўймади.
Славия — Атлетик 0:0
Славия — Станек, Мозес, Зима, Халоупек, Дудера (Ҳолес, 55), Садилек, Зафейрис, Мбоджи (Борил, 55), Провод, Санянг
Атлетик – Симон, Аресо, Бойро, Руис де Галаррета, Режо, Беренгуэр (Нико Уилямс, 58), Сансет (Санчес, 57), Наварро, Гурузета (Гомес, 79)
Хулоса
ЕЧЛнинг бу тури кўплаб кутилмаган натижалар, қизғин вазиятлар ва ёқимли сенсациялар билан ёдда қолди. Айниқса, ўзбек футболчиси иштирок этаётган ўйинлар футбол мухлислари учун алоҳида қизиқиш уйғотди. Турнирдаги кейинги баҳслар эса янада қизиқарли бўлиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.