
Жаҳон қаҳва бозори сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда. Бироқ қаҳвага бўлган муносабат, унинг истеъмол миқдори ва кундалик одатлар мамлакатдан мамлакатга кескин фарқ қилади. Aйниқса, Шимолий Европада қаҳва маданияти жуда чуқур ўрнашган бўлиб, бу минтақа киши бошига тўғри келадиган истеъмол бўйича жаҳонда етакчиликни сақлаб қолмоқда.
Cafely компанияси маълумотларига асосланган янги инфографикада 2025 йилда киши бошига кунига қаҳва истеъмоли бўйича 65 давлат рейтингга қўйилган ва натижалар бир қарашдаёқ глобал истеъмол моделларининг қанчалик фарқ қилишини кўрсатиб беради.
Люксембург — таъм ва имкониятлар бирлашган биринчи ўрин
Рейтингда Люксембург барча давлатларни ортда қолдириб, киши бошига кунига 5,31 финжон истеъмол билан мутлақ лидерга айланган. Бу кўрсаткич мамлакат аҳолисининг юқори даромадлари билан бирга, «кросс-бордер» феномени билан ҳам изоҳланади. Чунки Люксембургда ишловчиларнинг қарийб ярми — 47 фоизи мамлакат ҳудудидан ташқарида яшайди ва уларнинг қаҳва истеъмоли ҳам умумий статистикага киритилади.
Қаҳва маданияти кучли Финландия ва Швеция ҳам етакчилар қаторида
Шимолий Европада қаҳва анъаналари шунчалик мустаҳкамки, рейтингнинг биринчи ўнталигидаги мамлакатларнинг барчаси Европа давлатларидир. Финландия ва Швеция ҳам юқори истеъмол кўрсаткичлари билан илғор ўринларда. Бу нафақат тарихан шаклланган таъб афзалликлари, балки минтақанинг юқори харид қуввати билан ҳам боғлиқ.
Кaттa бозорлар, кичик кўрсаткичлар: АҚШ, Япония ва Бразилия
Абсолют истеъмол ҳажми бўйича дунёда етакчи бўлса-да, кўп аҳолили мамлакатлар киши бошига кўрсаткичларда анча паст ўринда:
АҚШ — кунига 1,22 финжон (24-ўрин)
Япония — 1 финжондан кам
Бразилия — кунига 1,58 финжон (18-ўрин)
Бразилия дунёдаги энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчи бўлишига қарамай, ички истеъмолда ўртача кўрсаткичларни қайд этмоқда. Россия эса кунига 0,5 финжон билан 46-ўринда қайд этилган.
Рейтинг қуйи қисми: қаҳва эмас, чой устун бўлган мамлакатлар
Рейтингнинг пастки қисмида асосан чой ҳисоби катта бўлган давлатлар жойлашган. Ҳиндистон дунёда энг паст кўрсаткични қайд этган — кунига атиги 0,02 финжон, бу эса тахминан ҳар 7 ҳафтада бир финжон дегани. Африка ва Жанубий Осиё мамлакатларининг кўпчилиги ҳам кунига 0,3 финжондан кам қаҳва истеъмол қилади.

Хулоса
Инфографика дунё қаҳва маданиятидаги тубдан фарқларни яққол намоён этади:
қайси мамлакатда қаҳва ҳаёт тарзининг ажралмас қисми бўлса, бошқаларда чой ёки маҳаллий ичимликлар ҳануз етакчи.
Шу билан бирга, қаҳва бозорининг ўсиши глобал миқёсда истеъмолчилар сони кўпайиб бораётганидан дарак беради — ҳатто истеъмол паст бўлган минтақаларда ҳам бу бозор секинлик билан бўлса-да, ўсмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.