date

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан Ўзбекистон 3-саватчадан ўрин олди...

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан Ўзбекистон 3-саватчадан ўрин олди...

ФИФА 2026 йилдаги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураккаб ва ўта масъулиятли саналган 3-саватдан ўрин олди. Бу — ўзбек футболи учун тарихий босқич ва катта мусобақага тайёргарликда муҳим белги сифатида баҳоланмоқда.

ФИФА мамлакатларни қуйидаги саватларга тақсимлади:

1-сават — дунёнинг етакчи гранд жамоалари:

Канада, Мексика, АҚШ (мезбонлар), Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Белгия, Германия.

2-сават — юқори рақобатли кучли термалар:

Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Жанубий Корея, Эквадор, Австрия, Австралия.

3-сават — Ўзбекистон жой олган босқич:

Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д’Ивуар, Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка.

4-сават — плей-офф ғолиблари ва қитъалараро баҳслар:

Иордания, Кабо-Верде, Гана, Кюрасао, Ҳаити, Янги Зеландия, Европа плей-оффи ғолиблари (A, B, C, D), 2 та қитъалараро плей-офф ғолиблари.

Ўзбекистон 3-саватда — демак, қатор рақиблардан ҳозироқ халос!

Қуръа қоидасига кўра, ҳар бир гуруҳ 4 жамоадан ташкил топади ва ҳар бир саватдан биттадан жамоа тушади. Шу боис, Ўзбекистон 3-саватдан жой олган термаларга қарши гуруҳ босқичида рақиб бўлмайди.

Яъни, Норвегия, Миср, ЖАР, Шотландия, Кот-д’Ивуар, Тунис, Қатар ва бошқа бир қатор термалар бизга гуруҳда тўғри келмайди.

Шунингдек, битта конфедерация жамоалари бир гуруҳда тушмаслиги қоидаси сақланади — Европа бу истисно, чунки УЕФАдан жамоалар сони жуда кўп.

Плей-оффга чиқиш тартиби — янги тизим, янги имконият

ЖЧ-2026да илк бор 48 та жамоа иштирок этади ва 12 та гуруҳдан иборат формат жорий этилади.
Плей-оффга қуйидагилар йўл олади:

  • ҳар бир гуруҳда 1- ва 2-ўрин эгалари,

  • шунингдек, 3-ўринда қайд этилган жамоаларнинг энг яхши 8 таси.

Бу Ўзбекистон учун имкониятлар янада катта эканини кўрсатади.

Қуръа маросими — тарихий кеча бўлиш кутиляпти

Тантанали маросим 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтондаги “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилади. Унда:

  • ЎФА раҳбарлари,

  • терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро,

  • миллий жамоа мутахассислари,

  • ФИФАнинг махсус таклифи билан ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.

Жаҳон чемпионати – 2026: тарихий мусобақа

Мусобақа 2026 йил 11 июн – 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.
Ўзбекистонда эса юртдошларимиз қуръани ҳам, гуруҳ босқичини ҳам юқори қизиқиш билан кутиб турибди.

Миллий жамоанинг 3-саватдан ўрин олиши — катта босқич, янги тарих ва катта имкониятлар эшигидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2026 қуръаси олдидан Ўзбекистон 3-саватчадан ўрин олди...