
Хонанда Каниза (Шаҳризода Ахмедова) ўзининг Instagram саҳифасида қизалоғи Аишанинг 3 ёшга тўлган куни акс этган меҳрга тўла видеони жойлади. Санъаткор видеога изоҳ қолдириб, бу нафақат Аишанинг туғилган куни, балки турмуш ўртоғи учун ҳам шукронага бой, эсда қоларли кун эканлигини таъкидлади. У изоҳга: “Happy birthday 3 Aisha” деб ёзиб, қизалоғига бўлган меҳрини ифода этди.
Видео ортидан Канизанинг кўплаб мухлислари изоҳларда Аишани самимий тилаклар билан табриклашди. Улар қизалоққа бахт, соғлик, қувончли болалик ва ёрқин келажак тилаб, оилага илиқ сўзлар йўллашди.
Кадрлар орқали эса Канизанинг оналик меҳрини, оиладаги илиқлик ва беғубор қувончни яққол ҳис қилиш мумкин. Шу боисдан ҳам видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.