
Маямидаги Ripley’с Believe It or Not! Рождество боғида дунёдаги энг паст бўйли икки аёлнинг ноёб учрашуви бўлиб ўтди. Гиннеснинг рекордлар китоби таъсирли ва тарихий лаҳза билан бўлишди.
Дунёдаги энг паст бўйли аёл (бўйи 62,8 см) ҳиндистонлик Жоти Амге боғ меҳмонлари билан учрашув ўтказаётганда, унга энг паст бўйли қиз (бўйи 72 см) ва энг паст профессионал модель бўлган америкалик Уайлдин Омоит ташриф буюрди. Омоит ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Энг паст икки аёл бирлашмоқда" деган видео ва сурат билан бўлишди.
Эълон қилинган кадрларда Жоти байрамона чанада ўтиради, Уайлдин эса ногиронлар аравачасида унинг олдига келади. Аёллар табассум қилиб, бир-бирларини қучоқлашади. Кадрлар тезда минглаб лайкларни тўплади. Учрашувга муносабат билдирганлар орасида ўтган йили Лондонда Жоти билан учрашган дунёдаги энг баланд бўйли аёл туркиялик Румайса Гелга ҳам бор эди. У шундай деб ёзган: "Вой, ниҳоят шундай бўлди!"
Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари учрашув "тарих китоблари учун лаҳза" бўлганини таъкидладилар: иккала иштирокчи ҳам ICON рекордлар китоби мақомига эга бўлиб, ютуқлари ноёб ва илҳомлантирувчи бўлиб қолаётган одамларга берилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.