Британиянинг инновацияларни ривожлантириш жамғармаси Nesta ва Оксфорд университетининг талабаларнитайёрлаш мактаби ўтказган тадқиқотга кўра, 2030 йилда мерчендайзер, узоқ масофаларга қатновчи ҳайдовчи ва маъмур касблари тўлиқ автоматлаштирилади. Ўчитувчилар, биотехнология соҳасидаги олимлар ва ҳамширалар эса аксинча талабгир бўлади. Бу ҳақда «MIT Technology Review»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Маърузада келажак касблари учун зарур бўладиган малакалар ҳақида баён қилинган. Улардан бири қарорлар қабул қила олиш, бўлғуси ҳаракатлардан фойда ёки зиён кўришни таҳлил қила олиш бўлади. Шунингдек, ғоялар яратиш уқуви ҳам юқори баҳоланади.
10 йилдан кейин бошқаларни ўқитиш уқуви янада юқорироқ баҳоланади. Маълумотни етказа олувчи ва ўқитишнинг индивидуал режасини туза олувчи мутахассисларга талаб катта бўлади.
Ниҳоят, оригиналлик – 2030 йилда ҳамма малакалардан муҳимроқ малака бўлади. Бу турли хил масалаларнинг ноодатий ечимларин топиш демакдир. Маърузада таъкидланишича, ижодкорлик, мослашувчанлик ва фикрлай олиш малакалари муайян билим ва малакаларга эга бўлишдан муҳимроқ бўлади, чунки уларни робот ва сунъий онг алгоритмлари билан осон алмаштириш мумкин.
Alibaba компанияси асосчиси Жек Манинг фикрича, болаларни заводда ишлашга тайёрловчи ҳозирги таълим тизими замонавий ва келажак синовларига мос эмас, чунки ишлаб чиқариш саноати иқтисодиётнинг етакловчи кучи ҳисобланмайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди