Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икромов «M-Faktor» лойиҳасида коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлар тушиб қолган муаммолар гирдоби ва ундан чиқиш йўллари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Тадбиркорлар билан боғлиқ энг катта муаммолар Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Ундан ташқари, вилоят марказлари, шунингдек, аҳоли зич жойлашган кичик шаҳарларда ҳам етарли муаммолар пайдо бўлди. Албатта, «эпидемиологик занжир» усулида бу шаҳарларда карантин зоналарини тезкорлик билан ташкил қилганимиз ютуғимиз бўлди.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати ҳақида гапирар экан, солиқ базаси орқали 609 мингта юридик шахслар — фермер хўжаликлари ва тадбиркорларнинг имкониятлари кўриб чиқилганида, имконияти борлари 201 мингта эканлиги аниқланди. Яъни [ўзи ҳам ёрдамга муҳтож бўлганларнинг] 70 фоизи чиқиб кетди, бу табиий ҳол. Уларда саховат ёрдами учун ортиқча пул йўқ. Қолган 201 мингта субъектларни ҳам 4 та тоифага бўлдик.
Яъни шу пайтгача ҳам беғараз ёрдам кўрсатиб келган йирик тадбиркорларимиз бор. Улар юзлаб, минглаб янги иш ўринлари яратмоқда. Шунингдек, давлатдан кўмак кутаётган тадбиркорлар бор. Уларга ижара тўловлари, солиқ фоизлари бўйича енгиллик берилса, ўзларини тутиб, фуқароларга ёрдам қилишга тайёр», — деди Адҳам Икромов.
Савдо-саноат палатаси раиси суҳбат давомида Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси, бизнес омбудсман билан ҳамкорликда пандемия шароитида зарар кўрган тадбиркорларнинг мурожаатини кўриб чиқиш учун штаб тузилганини айтиб ўтди.
Адҳам Икромов шу кунларда тадбиркорлардан тушаётган кўплаб мурожаатлар шаҳарлар ва ҳудудлар ўртасида транспорт воситалари қатновини тиклаш, рухсатнома стикерлари олиш билан боғлиқ бўлаётганини айтиб ўтди.
Бозорларда савдо майдончаси учун ижара ҳақи тўлаб фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг «ижара ҳақини тўлай олмай қолсак нима бўлади» деган мазмунда тушган саволига жавоб берар экан, Икромов бошловчилар томонидан «кўрсатувимизда тадбиркорларга энг ёқадиган жавоб» деб эътироф этилган жавобни берди:
— Тадбиркор юз фоиз ҳақ. Унинг ижара пулини олиш мумкин эмас. Чунки бозор савдо дўконларида ҳеч қанақа зиён бўлмайди. Шуни мен ўзимга шахсан ёзиб олдим. Эртага бош вазир ўринбосари селекторида бу масалани қўямиз. Жуда кўп тадбиркорлар менга чиқяпти, ҳозир ҳудудларда кўчма расталарни қилишяпти. Бизнинг маҳалламизда ҳам бор. Ўшаларга қўшилиб ишласа ҳам бўлади. Лекин ижарасини тўламасин, карантин даврида ижара пулидан озод қилинсин, деб мен кафолат бера олмайман, бу бизнинг қўлимизда эмас. Лекин астойдил ҳаракат қилиб, бозорда ишлайдиган тадбиркорларга бу масалада ёқамиз, Худо хоҳласа.
Адҳам Икромов 18 майга қадар карантин очилиши мумкинлиги, бироқ бунда биринчи навбатда тадбиркорлик субъектлари санитария-эпидемология талабларига қатъий риоя қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.
Икромов саховат ва кўмак масаласида халққа тўғридан тўғри пул тарқатилиши ўзини оқламайди, деди ва ўз фикрини қуйидагича баён этди:
«Биринчидан, бу талон-торож бўлиши мумкин. Иккинчидан, одамларнинг масаласини ҳал қилиб бермайди. Пул ишлатиб юборилади, ундан кўра келгусида тадбиркорларимизга иш билан таъминлаши учун, саховат қилиши учун ёрдам берилса, ютуғимиз кўпроқ бўлади. Ва бу дунёнинг тажрибаси ҳам. Чунки бизнес ижтимоий масъулияти. Ҳозир биз танқид қиламизми, бошқа қиламизми, биронта давлатда, биронта ҳукуматда, ЖБ бўладими, ЖССТ бўладими, аниқ белгиланган ташхис қўйиш ва даволаш усуллари йўқ.
Биз шу йўналишни танладик, ишонтириб айтаман, иқтисодиётимиз юриб кетди секин-секин, қишлоқларимизда ҳаёт қайнаб ётибди, Марказий банк қайта молиялаш ставкаларини 14–12 фоизга қайтадан туширишга, жуда қаттиқ турибмиз. Ундан ташқари, хориждан кредитларни олиб келиш — бу жуда катта масала. Хорижда жуда арзон кредитлар тайёр турибди. Жаҳонда пул бор. Уларни унумли ишлатишимиз бу тадбиркорлар билан биргаликда, бизнинг овозимизни ҳукумат ва Марказий банк эшитиши шарт деб ўйлайман. Буни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Савдо саноат палатаси раиси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади