date

Саморано: Педри "Реал"нинг руҳи ва моҳияти...

Саморано: Педри "Реал"нинг руҳи ва моҳияти...
Мадриднинг "Реал" жамоасининг собиқ футболчиси Иван Саморано "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрини трансфер қилишни маслаҳат берди. Мутахассиснинг фикрича, испаниялик футболчи "қаймоқранглилар"нинг ўйин услуби ва фалсафасига мос келади.

"У юлдуз ва феномен... ва айни пайтда ортиқча сўз айтмайди. У камтар, оддий ва фақат керак бўлганда гапиради. Педри "Реал"нинг руҳи ва моҳиятига эга," - дея таъкидлади Саморано El Chiringuito телеканалидаги "El Cafelito" дастурида.

Жорий мавсумда "Барселона"нинг ёш ярим ҳимоячиси 13 та ўйинда майдонга тушиб, икки марта гол урди ва икки марта голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Педрининг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Саморано: Педри "Реал"нинг руҳи ва моҳияти...