"Барселона" ҳимоячиси жароҳат олиб касалхонага йўлланди

Барселона ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар лигасида "Брюгге"га қарши ўйиннинг 93-дақиқасида жароҳат олиб, касалхонага йўлланди. Дастлабки маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчининг бурни синган. Гарсия учрашувдан сўнг жароҳати жиддий эмаслигига умид билдирган. Барселона 9-ноябр куни "Селта"га, 25-ноябрда эса Англияда "Челси"га қарши ўйнайди.

"Барселона"нинг ҳимоячиси Эрик Гарсия Чемпионлар лигасидаги "Брюгге"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида жароҳат олди. 24 ёшли футболчи 93-дақиқада алмаштирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бурни синган. Barca Universal хабарига кўра, испаниялик футболчи учрашув якунида касалхонага йўлланган, аммо у аввалига журналистлар билан суҳбатлашишга улгурди.
"Ҳа, менимча, бурним синган. Кўрамиз, умид қиламанки, бу жиддий муаммо эмас", – деди Гарсия интервьюсида.
"Барселона" жамоаси 9 ноябр, якшанба куни Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши ўйнайди. Чемпионлар лигасидаги кейинги ўйинда эса "кўк-анорранглилар" 25 ноябр куни Англияда "Челси" билан тўқнаш келади.































Изоҳлар 0
…