date

Ўзбекистон U-17нинг кечаги супер қаҳрамонлари қандай баҳога лойиқ кўрилди?

Ўзбекистон U-17нинг кечаги супер қаҳрамонлари қандай баҳога лойиқ кўрилди?

Қатардаги жаҳон чемпионатида Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчилари Sofascore нашри томонидан юқори баҳоланди. Мураббий Ислом Исмоилов шогирдлари сафида бир қатор футболчилар алоҳида ажралиб турди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб икки гол муаллифи Азизбек Абдумўминов топилди — у 8.5 балл тўплади. Ҳужумчи нафақат самарали ҳаракатлари, балки бутун ўйин давомидаги фаоллиги билан ҳам ажралиб турди.

Шунингдек, жамоа сардори Мўминхон Баҳодирхонов ҳам 7.0 балл билан етакчилардан бири бўлди. Дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов бир неча хавфли зарбаларни қайтариб, 7.0 балл олди.

Муҳаммад Мусаханов (7.7), Муҳаммад Ҳабибуллаев (7.1) ва Азизбек Эримбетов (6.5) ҳам ишончли ўйин кўрсатишди. Ҳимоя чизиғида Муҳаммад Ҳакимов (6.9) ва Абдулмалик Анваров (6.7) мустаҳкам ўйин намойиш этди.

Заҳирадан майдонга тушган Беҳруз Саидмуродов (6.6) ва Асилбек Алиев (5.9) ўйиннинг охирги қисмида жамоа ритмини ушлаб туришга ҳисса қўшди.

Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа умумий ҳисобда жуда жамоавий ва интизомли ўйин кўрсатди. Биринчи турдаги бу ғалаба нафақат очколар, балки ишонч нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Мураббий шогирдлари энди 8 ноябрь куни Ирландияга қарши ўйинда майдонга тушишади. Ушбу беллашув гуруҳдаги тақдирни белгилаб бериши мумкин бўлган муҳим баҳс бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-17нинг кечаги супер қаҳрамонлари қандай баҳога лойиқ кўрилди?