date

Хусусий клиникаларда бепул тиббий ёрдам олиш имкони...

Хусусий клиникаларда бепул тиббий ёрдам олиш имкони...
Эндиликда давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдамни Ўзбекистондаги давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларида олиш мумкин. Ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, туман ва шаҳар даражасида барча фуқароларга бепул ёрдам тақдим этилади, республика даражасида эса фақат имтиёзли тоифага кирувчи беморлар учун мўлжалланган. Бюджет ҳисобидан даволаниш учун ўз поликлиникангизга мурожаат қилишингиз зарур.

Оилавий шифокор текширув ўтказиб, зарурат бўлса, беморни тор мутахассисга йўналтиради. Мутахассис беморни бир иш куни ичида қабул қилиши шарт.

Агар стационар даволаниш зарур бўлса, шифокор электрон тизим орқали туман ёки шаҳар даражасидаги касалхонага йўлланма расмийлаштиради. Республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма махсус тиббий комиссия томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Хусусий клиникаларда бепул тиббий ёрдам олиш имкони...