Гвардиола: Ҳар сафар Холанднинг рекордини айтасиз

Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар лигасида уч хил клуб сафида кетма-кет бешта ўйинда гол урган биринчи футболчи бўлди ва ъМанчестер Ситининг ушбу мусобақадаги гол уриш серияси бўйича клуб рекордини ўрнатди. Хосеп Гвардиола янги рекорд ҳақида олдиндан билмаганини, Ҳоланд учун хурсанд эканини ва у бунга лойиқ эканини айтди. ъМанчестер Ситиъ 9-ноябр куни APЛ доирасида ъЛиверпулга қарши ўйнайди.

Эрлинг Холанд чоршанба куни 'Боруссия' дарвозасини ишғол қилди. Норвегиялик футболчи уч хил клуб сафида Чемпионлар лигасида кетма-кет бешта ўйинда гол урган биринчи ўйинчи бўлди.
Бундан ташқари, Холанд 'Манчестер Сити'нинг ушбу мусобақадаги гол уриш серияси бўйича клуб рекордини ҳам ўрнатди. 'Шаҳарликлар' бош мураббийи Хосеп Гвардиола 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Холанднинг рекордлари ҳақида фикр билдирди.
'Янги рекордми? Мен буни билмасдим.
Ростини айтсам, билмасдим. Ҳар сафар флэш-интервю ёки матбуот анжуманига келганимда, Холанднинг янги рекорди ҳақида айтасиз.
Мен унинг учун хурсандман. У бунга лойиқ.
Унинг атрофида қанча кўп яхши футболчилар бўлса, шунча осонроқ бўлади. Топ-клубларда ҳамиша шундай.
Яхши ўйинчилар бутун жамоанинг салоҳиятини оширади', – деди Гвардиола TNT Sports'га. 'Манчестер Сити' ўзининг навбатдаги ўйинини 9-ноябрь куни АПЛ доирасида 'Ливерпул'га қарши ўтказади.































Изоҳлар 0
…