date

"Арсенал" дарвозабони Давид Райя 50 та "қуруқ ўйин"га эришди

"Арсенал" дарвозабони Давид Райя 50 та "қуруқ ўйин"га эришди
Лондоннинг "Арсенал" футбол клуби дарвозабони Давид Райя расмий ўйинларда 50-марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Чемпионлар Лигаси доирасида Праганинг "Славия" жамоасига қарши кечган ва 3:0 ҳисобида якунланган учрашув Райя учун ушбу ажойиб натижани қайд этган ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Райя жорий мавсумда барча мусобақаларда атиги учта гол ўтказиб юборган. Шулардан фақат биттаси ўйиндан – "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд томонидан киритилган.

Қолган иккита гол эса "Ливерпул" ва "Ньюкасл" жамоаларига қарши сафар ўйинларида стандарт вазиятлардан урилган. "Арсенал" охирги марта 28 сентябр куни гол ўтказиб юборган эди.

Ўшанда АПЛнинг олтинчи турида "Ньюкасл"га қарши ўйинда (2:1) рақиб сафидан Ник Вултемаде гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Арсенал" дарвозабони Давид Райя 50 та "қуруқ ўйин"га эришди