Ҳукуматнинг 7 июлдаги 369-сон қарори билан Хусусий нотариал фаолият бўйича малака имтиҳонини ташкил этиш юзасидан давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламент малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилиш ва имтиҳонни ташкил этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали комиссия томонидан кўрсатилади.
Талабгор 25 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта бўлмаслиги, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлиши, шу жумладан нотариал идорада камида 1 йил стажировка ўтаган бўлиши шарт.
Судьялик лавозимида камида 5 йил ишлаган ёки нотариус ёрдамчиси ёхуд адлия органларининг нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларида камида 3 йил ишлаган шахслар стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этишга ҳақли.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор, адлия органларининг бошқарув ходими (нотариал фаолиятга раҳбарлик қилиш ва ушбу фаолиятни назорат қилиш билан боғлиқ бўлмаган) ёки адвокат сифатида камида 3 йил ишлаган, бироқ ваколати тугатилган вақтдан бошлаб 5 йил ўтмаган шахслар 6 ой стажировка ўтайди.
Қуйидагилар нотариус бўлиши мумкин эмас:
- муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахс;
- қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс;
- нотариус, адвокат, терговчи, суриштирувчи, прокурор, судья ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бошқа ходими сифатидаги ваколатлари ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун тугатилган шахс – 3 йил мобайнида.
Давлат хизматини кўрсатиш учун БҲМнинг ярим баравари (150 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Комиссия 20 иш куни ичида сўровномада кўрсатилган маълумотларни ўрганиб чиқади.
Малака имтиҳони талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган хулоса тасдиқланган кундан бошлаб 5 кундан сўнг, лекин 15 кундан кечиктирмай ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин