Келинлик сарполари можароси ҳал этилди — мулк эгаларига тўлиқ қайтарилди

Келинлик сарполари можароси ҳал этилди — мулк эгаларига тўлиқ қайтарилди
Қисқача

Келинлик сарполари бўйича бўлган можаро ҳал этилди ва мулк эгаларига тўлиқ қайтарилди. Зарбдор туман бўлими томонидан суд қарорлари ижро қилинди, аёлларга тегишли мол-мулклар, жумладан келинлик сарполари, қайтарилди. Суд қарорлари асосида 35 турдаги мол-мулк ундирувчиларга қайтарилди ва адолат қарор топди.

Бюронинг Зарбдор туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларининг ижроси таъминланиб, келинлик сарполари ва бошқа мол-мулклар билан боғлиқ низога барҳам берилди.

Маълум бўлишича, собиқ турмуш ўртоқлар ўртасида юзага келган мулкий келишмовчиликлар сабаб аёлларга тегишли келинлик сарполари ва шахсий буюмларни қайтариш масаласида низо келиб чиққан. Ўз мулкларини олиб кетишга уриниш жараёнида қаршиликка дуч келган аёллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган.

Суд қарорларига мувофиқ, қарздорлардан ундирувчилар фойдасига жами 35 турдаги мол-мулкни қайтариш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчиларга тегишли барча мол-мулклар, жумладан келинлик сарполари ҳам тўлиқ қайтариб берилди. Шу билан мазкур ижро ҳужжатлари бўйича ишлар тўлиқ якунланди.

Адолат қарор топди — қонуний мулк ўз эгасига қайтди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар