
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 15.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Батировадан ундирувчи “Infinbank” AТБ Сергели филиали фойдасига 354 млн. 972 минг сўм қарз ундириш ва ундирув гаровга қўйилган кўчмас мулкга қаратиш тўғрисидаги ижро иши мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор томонидан берилган муддатда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, гаровдаги кўчмас мулк аукцион савдоларида сотилиб, банк ҳисоб рақамига 354 млн. 972 минг сўм пул маблағлари ўтказиб берилди.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумарлараро судининг 23.05.2017йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ф.Шоқосимовдан ундирувчи Г.Азимованинг фойдасига 1/2 қисм миқдорида 3 нафар фарзандининг фойдасига 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулларини яьни 150 млн. сўм пуллари Бюронинг Юнусобод туман бўлим давлат ижрочиси томонидан ундирилиб ундирувчи Г.Азимованинг ҳисоб-рақамларига ўтказиб берилди.
Шу боис ижро ишлари Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига амалда тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар