date

Эронга қарши операция АҚШга қанчага тушмоқда?

Эронга қарши операция АҚШга қанчага тушмоқда?

Фото: Yandex

АҚШнинг Эронга қарши амалга оширилган қўшма ҳарбий операцияси Вашингтон учун жуда қимматга тушмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу операция бўйича умумий ҳарбий харажатлар ҳозирги кунга келиб 29 миллиард долларга етган.

Бу ҳақда Пентагоннинг юқори лавозимли молия масалалари бўйича масъул вакили Жулс Хёрст III маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур сумма фақатгина жанг ҳаракатлари эмас, балки ҳарбий техникани янгилаш, таъмирлаш, алмаштириш ҳамда умумий операцион харажатларни ҳам ўз ичига олади.

Расмий маълумотда қайд этилишича, харажатлар ҳажми сўнгги ҳисоботдан кейин яна 4 миллиард долларга ошган. Бу эса операциянинг молиявий юки йил сайин ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

Аввалроқ, апрель ойи охирида АҚШ ҳарбий вазири Пит Ҳегсет ушбу операциянинг умумий харажати 25 миллиард доллар атрофида эканини маълум қилган эди. Қисқа вақт ичида бу рақамнинг кескин ошиши эса муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар фикрича, бундай йирик харажатлар АҚШнинг ташқи ҳарбий сиёсати ва бюджет юкламасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эронга қарши операция АҚШга қанчага тушмоқда?