date

Xiaomi Redmi К90 Pro Max нархини пасайтирди

Xiaomi Redmi K90 Pro Max narxini pasaytirdi

Xiaomi компанияси йиллик "618" савдо фестивали арафасида ўзининг флагман смартфони Redmi К90 Pro Max нархини пасайтирди. Қурилма нархи аввалроқ бутловчи қисмлар, хусусан, хотира чиплари қимматлашгани сабабли оширилган эди, бироқ эндиликда у яна 4000 юанлик бошланғич даражасига қайтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Xiaomi Груп президенти Лу Вейбин хотира нархларининг ошишига изоҳ берар экан, бу ҳолат юқори унумдорликка эга ҳисоблаш тизимлари ва маълумотлар марказлари томонидан талабнинг кескин ортиши билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, нархларнинг кўтарилиш даври кутилганидан ҳам узоқроқ давом этмоқда.

ТрендФорсе таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, 2026-йилнинг биринчи чорагида ДRAM хотираси 90–95 фоизга, НАНД хотираси эса 55–60 фоизга қимматлашган. Мутахассислар ушбу тенденция келаси йилнинг охиригача сақланиб қолишини башорат қилмоқда.

Лу Вейбин харидорларга айнан чегирмалар даврида янги қурилмаларни харид қилишни маслаҳат берди. Компания хотира нархлари ўсишда давом этаётган бир пайтда фойдаланувчилар учун қулай имконият яратишга ҳаракат қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Redmi К90 Pro Max нархини пасайтирди