Фарғона вилояти Учкўприк туманида 758 млн. сўмлик қарзини тўламаган тадбиркорнинг «заправка»си нега хатланди?
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими бошлиғи Н.Рўзиматов хабар берди.
Маълум қилинишича, Учкўприк туманида фаолият кўрсатувчи корхона Фарғонадаги банклардан биридан 758 млн. сўм кредит олган, бироқ уни қайтара олмаган.
Тегишли суд қарори бюронинг Учкўприк туман бўлимига келиб тушгач, дарҳол қарздор тарафга ижро ҳужжати талабини бажариш учун 15 кун ихтиёрий муддат белгиланган.
Қарздор давлат ижрочисининг ушбу қарорига беписандроқ муносабатда бўлгани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, бензин қуйиш шохобчаси бино-иншоотлари ва агрегатлари тўлиқ хатланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар