Фарғонада ўғил пул учун ўз онасини ўлдирди

1 дақиқа ўқиш575
Фарғонада ўғил пул учун ўз онасини ўлдирди

Фарғона вилоятида содир бўлган мудҳиш жиноят жамоатчиликни ларзага солди. Маълум бўлишича, 29 ёшли эркак пул масаласида чиққан жанжал ортидан ўз онасини шафқатсизларча ўлдирган.

Суд материалларига кўра, воқеа куни эрталаб соат 08:00 атрофида марҳума аёл ва унинг тўнғич ўғли ўртасида молиявий муаммо сабаб тортишув юзага келган. Жанжал кескин тус олиб, айбланувчи қўлидаги болта билан онасининг бош қисмига бир неча бор зарба берган.

Маълумотларда қайд этилишича, у шундан сўнг жиноий ҳаракатини давом эттириб, ҳовлида турган хўжалик пичоғини олган ва аёлнинг жасадига нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган. Кейин эса изини яшириш мақсадида жасаднинг айрим қисмларини хонадон ҳудудига кўмиб қўйган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида кўриб чиқилди. Суд айбланувчини Жиноят кодексининг қасддан одам ўлдиришга оид моддаси билан айбдор деб топди.

Ҳукмга кўра, у 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?