Бухорода Cobalt бошқарган ЙПХ ходими пиёдани уриб кетди

1 дақиқа ўқиш279
Бухорода Cobalt бошқарган ЙПХ ходими пиёдани уриб кетди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ЙПХ ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан сўнг ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 27 апрель куни соат 09:05 атрофида Вобкент туманидаги Имом Бухорий кўчасида рўй берган. ЙҲХБ ходими Ё.Мавлонов ўзининг Cobalt русумли автомобилини бошқараётиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 2009 йилда туғилган қиз — С.Н.ни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида қиз енгил тан жароҳатлари олган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи жабрланувчига дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида уни шифохонага олиб борган.

Шунингдек, ходим хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳушёр ҳолатда бўлгани ва автомобилни бошқариш учун барча зарур ҳужжатларга эга экани айтилмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича Вобкент тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.



Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?