Оғриган қулоқни даволаш эмас, кесишни хоҳлаётганлар ҳақида

1 дақиқа ўқиш481
Оғриган қулоқни даволаш эмас, кесишни хоҳлаётганлар ҳақида
Ички ишлар ходимлари иштирокида рўй берган ва видеоси тарқалган айрим шов-шувли ҳолатлар

Бугун депутатлар кўп қонунлар қаторида яна битта антиқа қонунни ҳам тасдиқлабди.

Яъни ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фуқаролар томонидан фото ёки видеотасвирга олиб интернет орқали тарқатилиши маъмурий, ҳатто 15 суткагача қамоқ билан жазоланишга сабаб бўлиши ҳақидаги қонун уч ўқишда тасдиқланиб кетибди.

Бу нима дегани?

Бу шу деганики, эртага бирорта нопок, ўз ишига нолойиқ ва қонунбузар ички ишлар ходимининг видеоси ёки суратини интернетга жойласангиз, сизга жамоатчилик назоратидаги фаоллигингиз, тизимни тозалашдаги ёрдамингиз учун раҳмат айтишмайди, балки аксинча 15 суткагача тиқиб қўйишади.

Аслида бунақа алоҳида моддага эҳтиёж борми?

Йўқ! Ушбу қонун нормасига ҳеч қандай эҳтиёж йўқ ва бу эртага фақат зарар келтиради.

Ҳозирги қонунларимизда ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қаршилик қилганларга жазо борми? Бор!

Ички ишлар ходимини ҳақорат қилгани учун (хоҳ ҳаётда, хоҳ интернетда) жазо борми? Бор!

Ички ишлар ходимига туҳмат қилиб, уни обрўсизлантиргани учун жазо борми? Бор!

Бўлди-да, унда яна нима керак сизларга?

Ўзи амалиётда энг кўп сохта айблов қўйиладиган моддалардан бири – ички ишлар органлари ходимига қаршилик қилиш, деган модда эди, кимнидир 15 суткага қамаш керак бўлса, одатда мана шу “дежурний” айбловдан фойдаланишарди. Энди яна битта “дежурний” модда қўшиляпти, ички ишлар ходимини обрўсизлантирмоқчи бўлди, деб қамашлар кўпаяди. Чунки нима обрўсизлантириш-у, нима обрўсизлантириш эмаслиги ҳақида аниқ чегара йўқ.

Жуда ёмон иш бўлибди лекин...

Хушнудбек Худойбердиев,
ҳуқуқшунос, блогер

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?