18:43 / 11.06.2024
68

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 июн куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди.

Америка идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига АҚШ президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.

АҚШнинг Аir Products, Coca-Cola, Citibank, Visa ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланмоқда.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, «C5+1» формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди