date

HMD 102 2Г тугмачали телефонининг техник хусусиятлари маълум бўлди

HMD 102 2Г тугмачали телефонининг техник хусусиятлари маълум бўлди

Инсайдер смашх_60 яқин орада сотувга чиқиши кутилаётган HMD 102 2Г тугмали телефонининг техник параметрларини эълон қилди. Қурилма классик услубда ишланган бўлиб, оддий функцияларни афзал кўрувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги модель 160 х 128 пикселли 1,8 дюймли IPS-экран ва оддий QVGA-камера билан жиҳозланади. Телефоннинг асосий хусусиятларидан бири унинг 1000 mAs сиғимли олинадиган аккумулятори ҳисобланади.

Қурилма S30+ операцион тизимида ишлайди ва 32 ГБгача бўлган microSD хотира карталарини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, телефонда Миcро USB 1.1 порти, MP3-pleer, FM-радио ва 3,5 мм қулоқчин улагичи мавжуд.

HMD 102 2Г икки сим-картали режимда ва фақат 2Г тармоқларида ишлайди. Аввалроқ ушбу инсайдер HMD 150 4Г ва HMD Иcон Flip 1 моделлари ҳақида ҳам аниқ маълумотларни тақдим этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » HMD 102 2Г тугмачали телефонининг техник хусусиятлари маълум бўлди