Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги қатнашди.
«Бу эл-юртга хизмат унутилмаслиги, ҳамиша эъзозланишидан далолат», — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари матбуот хизматининг қайд этишича, Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан биринчи президентнинг хотираси абадийлаштирилди, у таваллуд топган 30 январь ҳар йили нишонланадиган бўлди. Тошкентда илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилди. Самарқандга ташрифлар чоғида Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиш анъанага айланди.
«Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат ва намунадир. Маросимда ана шундай эҳтиром ва бирдамлик намоён бўлди», — дейилади хабарда.
Тадбир давомида Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи президентнинг халқ манфаати йўлида қилган ишлари, фазилатлари ёдга олинди.
Шундай тадбирлар Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар