13:36 / 19.03.2025
49

Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси, шаҳар-туман бўлимлари томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, алимент тўловчи оталардан фарзандлари учун моддий таъминот ундириш билан бир қаторда уларни иш билан бандлигини таъминлашга ҳам кўмаклашиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 19 март куни Андижон шаҳрида ташкил қилиниб, унда суд томонидан алимент тўлаш мажбурияти юклатилган ишсиз шахслар учун “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ушбу ярмарка фарзанд учун тўланиши белгиланган алимент тўловларини тўлашда қийинчиликка дуч келаётган ишсиз оталарни иш билан таъминлашни мақсад қилгани ҳолда бошқа ишсиз фуқаролар учун ҳам хизмат кўрсатди.

Тадбирга ташриф буюрган фуқаролар жами 30 та корхона, ташкилот ва бошқа давлат муассасалари томонидан кўрсатилаётган 250 дан зиёд бўш иш ўринлари билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 42 нафар алимент тўловчилар шу куннинг ўзида доимий иш жойига эга бўлган бўлсалар, 15 нафарига йўлланма берилди, қолганлари эса Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз сифатида рўйхатга олинишига кўмаклашилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият