
Маълумки, жиноят жазосини ўтаётган шахсларни қайта тарбиялаш, уларнинг шахсий ўсиши ва маънавий камолотига ёрдам бериш – қонун ижодкорларининг долзарб масалаларидан бири саналади. Шу мақсадда Ўзбекистон Жиноят кодексига муҳим ўзгартириш киритилиши кутилмоқда.
Яқин вақтларда қонунчиликка 74-1-модда қўшилиши режалаштирилмоқда. Мазкур модда маҳкумларга янгича имконият эшигини очади. Яъни:
- Ҳар бир ўқилган китоб ва муваффақиятли топширилган имтиҳон учун 3 кунлик жазо муддати қисқартирилади.
- Китоблар рўйхати Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади. Унда асосан инсонпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ижтимоий фойдали мавзуларга бағишланган асарлар жой олиши кутилмоқда.
Мазкур имкониятдан оғир жиноятлар содир этган ёки бир неча бор ҳукм қилинган шахслар ҳам фойдаланиши мумкин. Бироқ бу борада қарорни суд органлари жабрланувчиларнинг фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилади.
Сенатор Бурхонов мазкур янгилик ҳақида шундай деган: “Бу ташаббус маҳкумларни ахлоқан ислоҳ қилиш, уларнинг маънавий камолотига ҳисса қўшиш мақсадида жорий этилмоқда”.
Шу билан бирга, ушбу тартиб маҳкумларни китоб ўқишга рағбатлантириш, билим орқали ижобий ўзгаришларга эришишга ундайди. Мутасаддилар таъкидлашича, бундай ташаббус маҳкумларнинг келгусида жамият ҳаётига мослашуви учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар