date

Самарқандда олдиндан қабристон ерини эгаллаган фуқароларга чора кўрилди

Самарқандда олдиндан қабристон ерини эгаллаган фуқароларга чора кўрилди

Самарқанддаги айрим қабристонларда фуқаролар томонидан жойларни олдиндан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Ҳазора” ва “Ҳунармандлар” маҳаллаларидаги қабристонларда айрим шахслар ноқонуний равишда ерларни белгилаб, тўсиқ ўрнатган. Бу ҳолат бўйича аҳолидан бир нечта шикоятлар келиб тушган.

Туман ҳокимлиги ва тегишли идоралар мурожаатларни ўрганиб чиқди. Ҳозирда ноқонуний тўсиқлар олиб ташланмоқда ва қонуний тартиб тикланмоқда.

Ҳокимлик таъкидлашича, қабристон — халқники, уни ҳеч ким шахсий мулк сифатида эгаллаб олиши мумкин эмас. Бу қонунчилик ва инсонпарварлик тамойилларига зид ҳисобланади.

Масала тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда олдиндан қабристон ерини эгаллаган фуқароларга чора кўрилди