Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Эстонияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва Женнаро Гаттузо бош мураббийлигидаги ғалабали серияни давом эттирди.
Бундан аввалги икки баҳсда ҳам италияликлар ғалаба қозонган — Эстонияга қарши 5:0 ва Исроилга қарши 5:4 ҳисобида. Шу билан терма жамоа Гаттузо қўл остидаги илк уч ўйинда жами 13 та гол урди.
Бу натижа Италия футболи тарихида мутлақ рекорд ҳисобланади: илгари ҳеч бир мураббий қўл остида жамоа дастлабки уч баҳсда 10 тадан кўп гол урмаган.
Гаттузонинг ёш ва жанговор таркиби жамоага янги руҳ бағишлади. Мутахассислар унинг таъсири билан Италия яна олдинги шон-шуҳратини тиклаши мумкинлигини таъкидламоқда.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси саралашдаги навбатдаги учрашувини 14 октябрь куни Исроилга қарши ўтказади — Гаттузо учун янги синов, жамоа учун эса янги имконият бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!