Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина мамлакат бўйлаб, айниқса пойтахт Антананаривуда авж олган тартибсизликлар ортидан мамлакатни тарк этгани хабар қилинди. Бу ҳақда африкалик манбалар маълумот бермоқда.
Маълумотларга кўра, армиянинг кадрлар бошқаруви корпуси — CAPSAT исёнчиларга ўт очиш буйруғини бажаришдан бош тортган ва юқори ҳарбий қўмондонликка ҳам шунга чақириқ йўллаган. Бу қарор куч ишлатишнинг олдини олишга қаратилгани айтилмоқда.
Тартибсизликлар сентябр охирида доимий сув ва электр ўчишлари сабаб кучайган эди. Инфратузилмадаги узилишлар аҳоли норозилигини ошириб, оммавий намойишларга олиб келди.
БМТнинг дастлабки ҳисобларига кўра, тўқнашувлар давомида камида 22 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ фуқаро жароҳат олган. Ҳолат юзасидан расмий изоҳлар берилаётгани, хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилмоқда.
Мутахассислар вазиятни барқарорлаштириш учун сиёсий мулоқот, шошилинч инфратузилма ислоҳотлари ва ахборот шаффофлигини таъминлаш зарурлигини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!