date

Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа

Жорий йилнинг 09 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармасида ёш мутахассислар, уларнинг ота-оналари, бошқарма таркибий тармоқлари ва туман (шаҳар) бўлимларининг раҳбар ва ходимлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиздир” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан тасдиқланган прокуратура органлари ходимларининг “Ахлоқ кодекси”даги асосий тушунчалар, яъни хизмат фаолиятида шуҳратпарастлик, дабдабабозликка йўл қўймаслик, ўз мансабини суиистеъмол қилмаслик, порахўрлик ҳамда тамагирликка йўл қўймаслик бўйича ходимларга тушунчалар берилди.

Шунингдек, ходимларга “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини яна бир бор эслатиб, фирибгарлик, пора олиш, пора бериш ва иштирокчилик қилишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида қандай чоралар қўлланилиши бўйича иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Акмал Икрамов

МИБ Хоразм вилоят бошқармаси

катта инспектори

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши курашиш – долзарб вазифа