Telegram орқали қўшнисига уятли гаплар ёзган ёш йигит 5 суткага қамалди

1 дақиқа ўқиш221
Telegram орқали қўшнисига уятли гаплар ёзган ёш йигит 5 суткага қамалди

Telegram орқали қўшнисига уятли гаплар ёзган ёш йигит 5 суткага қамалди

Фарғона вилоятининг Сўх туманида қўшни аёлга Telegram орқали номақбул ва уятли хабарлар юборган ёш йигит маъмурий қамоққа олинди. Суд ҳужжатларига кўра, мазкур ҳолат жамоатчиликда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, 2025 йил 26 декабрь куни соат 16:20 ларда 2006 йилда туғилган Х.Д. исмли йигит “Ровон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи қўшни аёл А.Х. га Telegram мессенжери орқали ахлоқ нормаларига зид бўлган, жинсий мазмундаги сўзлар ёзган. У хабарларида аёлни ҳақоратли ва шаҳвоний тарзда безовта қилган.

Бундан норози бўлган А.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ҳолат юзасидан расмий шикоят аризаси топширган ҳамда қонуний чора кўришни сўраган. Мазкур ариза асосида иш судга оширилган.

Жорий йилнинг 5 январь куни Жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд жараёнида Х.Д. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми — шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигида айбли деб топди.

Натижада суд қарори билан йигитга 5 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Расмийлар интернет орқали ахлоққа зид хатти-ҳаракатлар ҳам жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатиб, фуқароларни қонун ва одоб меъёрларига риоя қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?