Жиззахда Матиз юк машинаси билан тўқнашди

23-ноябр куни соат 08:10 ларда Жиззах–Ғаллаорол йўлининг 34-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Матиз автомобили ҳайдовчиси қувиб ўтиш чоғида қаршима-қарши йўналишга чиқиб, ЗИЛ-130 юк машинаси билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Матиз ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг