
Америкалик таржимон ва шарқшунос Марк Рис 15 йил давомида ишлаган "Ўтган кунлар" романининг таржимаси унинг рухсатисиз интернетда жойлаштирилганини маълум қилди. Ушбу ҳолатдан сўнг Адлия вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида текширув ўтказди.
Текширув давомида асар тўлиқ электрон форматга ўтказилиб, муаллифнинг розилигисиз ва шартномасиз unilibrary.uz сайтига юкланганлиги аниқланди. Суд масъул ходимга 2,06 миллион сўм миқдорида жарима тайинлади.
Асарнинг электрон нусхаси сайтдан олиб ташланди. Университетда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича семинар ташкил этилди.
Таржимонга қонун бўйича 20 дан 1000 гача базавий ҳисоблаш миқдорида (8,24 миллиондан 412 миллион сўмгача) компенсация талаб қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.