
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 26,4 минг нафар ўзбекистонлик чет элда таълим олиш учун мамлакатни тарк этди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9 фоизга камайган.
Ўзбекистонликлар орасида таълим олиш учун энг кўп танланган давлатлар Россия (5,9 минг киши) ва Тожикистон (5,8 минг киши) бўлди. Шунингдек, Жанубий Корея (3,3 минг), Қирғизистон (3,8 минг) ва Туркия (2,3 минг) ҳам машҳур йўналишлар қаторига кирди.
Узоқ хорижий давлатлар орасида эса Хитой (1,2 минг), Буюк Британия (839) ва Германия (366) етакчи ўринда турибди. Шу билан бирга, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонга таълим олиш учун келган чет элликлар сони 33,2 минг кишига етди ва йиллик ўсиш 51,5 фоизни ташкил этди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.