date

Ангренда тезлик белгисини ўзгартириб қўйганлар ким экани маълум бўлди

Ангренда тезлик белгисини ўзгартириб қўйганлар ким экани маълум бўлди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларига “ўйин” қилган ҳолат жамоатчилик эътиборини тортди. Обод турмуш кўчасида ўрнатилган 3.24 — “Юқори тезлик чекланган” белгиси номаълум шахслар томонидан ўзгартириб қўйилгани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўринишича, йўл белгисидаги тезлик меъёри 60 бўлиши керак бўлган жойда 70 кўрсаткичи пайдо бўлган. Бу ҳолат кўпчиликда “йўлда хавфсизликни ким назорат қилаяпти?” деган саволларни ҳам уйғотди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланган ва белгини ўзгартирган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда эса ўша йўл белгиси янгисига алмаштирилиб, жойига тўғри ҳолда қайта ўрнатилган.

Ангрен шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари вазият юзасидан ҳуқуқбузарларни топиш учун текширув ўтказмоқда. Чунки бундай “шўхлик” оддий ҳазил эмас — бу йўлдаги хавфсизликка бевосита таъсир қиладиган жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, ушбу турдаги ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади. Унда йўлларга, йўл иншоотларига ва ҳаракатни тартибга солувчи техник воситаларга шикаст етказиш ёки улардан нотўғри фойдаланиш каби ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.

Йўл белгиси — бу безак эмас. Битта рақам ўзгариши ҳам кимнингдир ҳаёти, саломатлиги ва хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун бу иш “шунчаки ҳазил” деб қаралмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ангренда тезлик белгисини ўзгартириб қўйганлар ким экани маълум бўлди