date

Ўзбекистонда IT соҳасини янги платформа назорат қилади

Ўзбекистонда IT соҳасини янги платформа назорат қилади
2027 йил 1 январга қадар Ўзбекистонда «Рақамли назорат» номли янги платформа ишга туширилади. Ушбу платформа рақамли технологиялар ва телекоммуникация соҳасидаги хизматлар сифатини назорат қилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорида қайд этилган. Платформа узоқ ҳудудларни ҳам қамраб олади.

Шунингдек, мазкур платформа ахборот тизимларидаги узилишларга тезкор жавоб бериш ва фуқаролар ҳамда ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларни оператив кўриб чиқишни таъминлайди. Ҳужжатга кўра, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаш ва телекоммуникация соҳасини назорат қилиш инспекцияси махсус ваколатли орган сифатида белгиланди.

Мазкур инспекция ахборотлаш, телекоммуникация, почта алоқаси ва рақамли технологиялар соҳасида назоратни амалга оширади. Шунингдек, оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш, қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш ва болаларни зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш учун масъул бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда IT соҳасини янги платформа назорат қилади